Сайт тест режимида ишламоқда

Панжиев Қурбонниёз Бердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек халқ қўшиқчилиги воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Ped243.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Киямов Нишонбой Садикович, педагогика фанлаир доктори (DSc), Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ қўшиқчилиги воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқ мусиқа меросини ўрганиш самарадорлиги аҳолининг ижтимоий турмуш шароитида юзага келган қўшиқларнинг мусиқий-шеърий асослари оҳанг қурилмаларини муайян сўз бўғинлари билан уйғунлашуви ҳамда ўргатишнинг дидактик тизимининг ижтимоий-педагогик имкониятлари инвариативлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги касбий-ижодий муносабатларнинг интеллектуал-ижодий хусусиятларига мусиқий-маданий тайёргарлик даражаси параметрларининг ўзаро интеграциялашувини мусиқий атамаларнинг  қиёсий- таснифий тамойиллари интерпретациясини таъминлаш асосида  такомиллаштирилган; 
бўлажак мусиқа ўқитувчилари касбий тайёргарлиги  педагогик-акмеологик вазифалар интеграциясини мусиқага оид миллий-маънавий қадриятларни англаш устуворлигини таъминлаш  ҳамда маданий-тарбиявий муҳитнинг ташкилий-интегратив механизмларини интенсив лойиҳалаш асосида  такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий тайёргарлик модели қадриятли анъаналар, ўзини-ўзи ривожлантиринг ҳамда ўзбек халқ қўшиқчилигига оид билимларни ўзлаштиришга қаратилган ўқув тузилмасини миллий мусиқа мероси дурдоналари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги креатив (юқори), продуктив (ўрта) ва репродуктив (қуйи) даражадаги баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини интеграл диагностик технологиялар ва индикаторли тузилма билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ қўшиқчилиги воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек халқ мусиқа меросини ўрганиш самарадорлиги аҳолининг ижтимоий турмуш шароитида юзага келган қўшиқларнинг мусиқий-шеърий асослари оҳанг қурилмаларини муайян сўз бўғинлари билан уйғунлашуви ҳамда ўргатишнинг дидактик тизимининг ижтимоий-педагогик имкониятлари инвариативлигини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги  106-сон буйруғига асосан берилган  106-177-сон нашр рухсатномаси). Натижада ўзбек халқ қўшиқчилиги воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг илмий педагогик, назарий имкониятларини таҳлил қилишга эришилган.
Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги касбий-ижодий муносабатларнинг интеллектуал-ижодий хусусиятларига мусиқий-маданий тайёргарлик даражаси параметрларининг ўзаро интеграциялашувини мусиқий атамаларнинг  қиёсий- таснифий тамойиллари интерпретациясини таъминлаш асосида  такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетинг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1276/04-сон далолатномаси). Натижада аҳолининг ижтимоий турмуш шароитида юзага келган қўшиқларнинг мусиқий-шеърий  ҳамда ижимоий-педагогик таъсирини ривожлантириш имокнияти оширилган.
Бўлажак мусиқа ўқитувчилари касбий тайёргарлиги  педагогик-акмеологик вазифалар интеграциясини мусиқага оид миллий-маънавий қадриятларни англаш устуворлигини таъминлаш  ҳамда маданий-тарбиявий муҳитнинг ташкилий-интегратив механизмларини интенсив лойиҳалаш асосида  такомиллаштиришга доир маълумотлар асосида “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги  106-сон буйруғига асосан берилган  106-177-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларини касбий тайёргарлиги, касбга йўналтириш ҳамда ижодий қобилиятларни таркиб топтириш маҳоратини ривожлантиришга шороит яратилган. 
Бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий тайёргарлик модели қадриятли анъаналар, ўзини-ўзи ривожлантиринг ҳамда ўзбек халқ қўшиқчилигига оид билимларни ўзлаштиришга қаратилган ўқув тузилмасини миллий мусиқа мероси дурдоналари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар асосида “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғига асосан берилган 106-177-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиси учун муҳим бўлган “касбий фаолият турлари”ни, уларнинг тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган ғоялар моделини такомиллаштиришга эришилган. 
Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги креатив (юқори), продуктив (ўрта) ва репродуктив (қуйи) даражадаги баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини интеграл диагностик технологиялар ва индикаторли тузилма билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетинг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1276/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини тадқиқот мазмунига мослаштириш технологияларини такомиллаштириш учун имкон яратилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш