Сайт тест режимида ишламоқда

Матчанов Отабек Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқлим ўзгариши шароитида географик ахборотлар тизими асосида балиқчилик хўжалигини юритишнинг табиий географик жиҳатлари (Хоразм вилояти мисолида)», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Gr179.
Илмий раҳбар: Нигматов Аскар Нигматуллаевич, география фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, доцент; Собирова Нилуфар Тоировна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятида балиқчилик хўжалигини ривожлантириш учун ГГАТ технологиялари орқали сув ҳавзаларини баҳолаш ва мониторингини олиб боришнинг табиий географик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўл ҳамда умумий сув ҳавзалари деб юритилаётган гидрографик объектлар генезисига қараб ‒ табиий (кўл ва кўлмак), табиий-сунъий (кўл ва ҳовуз), сунъий (сув омбори, ҳовуз, бассейн) қисмларга ажратилган тарзда таснифи ишлаб чиқилган;
1:100000 масштабдаги топокарталар маълумотлари ҳамда Google Earth дастури ёрдамида Хоразм вилоятининг XX асрнинг 80 йиллари билан бугунги кун ҳолати геофазовий маълумотлар асосида таққосланиб, 181 та кўл йўқолиб кетганлиги, 1670 таси янги ҳосил бўлганлиги, 360 таси эса нисбатан барқарор ҳолда сақланиб қолинганлиги аниқланган;
вилоят сув ҳавзаларини табиий географик нуқтаи назаридан балиқчилик хўжалигини юритишнинг 9 та мезони бўйича уч истиқболли йўналишлари ҳамда алоҳида кластерларни ташкил этиб балиқчилик хўжалигини юритиш учун қулай 14 та, туманлараро балиқчилик хўжалиги кластерини ташкил этиш мумкин бўлган 31 та, майда балиқчилик хўжаликлари юритиш бўйича 13 та сув ҳавзалари аниқланган;
Хоразм вилоятда иқлим ва Амударё сув режимини ўзгариши шароитида майда балиқчилик хўжаликларини сунъий ҳовузларни ташкил этиш орқали олиб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқлим ўзгариши шароитида Хоразм вилояти сув ҳавзаларида балиқчилик хўжалиги юритишнинг табиий географик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гидрографик объектлар табиий (кўл ва кўлмак), табиий-сунъий (кўл ва ҳовуз), сунъий (сув омбори, ҳовуз, бассейн) қисмларга ажратилган тарздаги таснифи «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси амалиётига жорий этилган («Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 февралдаги 09/160-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларининг статистик ҳисобини юритишни соддалаштириш ва аниқлаштириш имконини берган;
181 та йўқолиб кетган, 1670 та янги пайдо бўлган, ҳамда 360 та барқарор сув ҳавзаларининг яратилган геофазовий маълумотлари «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси амалиётида қўлланилган («Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 февралдаги 09/160-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларини қайта инвентаризация қилиш имконини берган;
9 та мезон бўйича баҳоланган ва учта истиқболли йўналиш бўйича балиқчилик хўжалигини оптимал юритиш натижалари «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси амалиётига жорий этилган («Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 февралдаги 09/160-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га киритиш имконини берган;
иқлим ва Амударё сув режимини ўзгариши мавжуд кичик сув ҳавзаларида майда балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш имконини бермаслиги бўйича олинган натижалар «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси амалиётига жорий этилган («Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2022 йил 18 февралдаги 09/160-сон маълумотномаси). Натижада, балиқчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига сунъий ҳовуз ва бассейнлар ташкил этишни тавсия қилиш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш