Сайт тест режимида ишламоқда

Чориқулов Акбар Оромқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олтин рудаларини қазиб олишда чуқур горизонтларнинг кучланиш ҳолатини тадқиқ қилиш ва тайёрлов кон лаҳимларининг оптимал параметрларини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2067.
Илмий раҳбар: Назаров Зоир Содикович, техника фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Шуҳрат Шарофович, техника фанлари доктори, доцент; Махмудов Дилмурод Раҳматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чуқур горизонтларда тайёрлов кон лаҳимларининг кучланиш ҳолатини оптимал параметрларини тадқиқ қилиш ва горизонтал тайёрлов кон лаҳмларидаги металл арка ромли мустаҳкамлагичларнинг юк кўтариш қобилиятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СБ-32M (Сапфир) ўлчов асбоби ёрдамида ўтказилган синов ўлчовлари натижасида Зармитан кони шароитлари учун массивнинг кучланиш-деформация ҳолати баҳоланган, массив участкаларининг кучланганлик ҳолатига прогноз берилган ва коннинг турли қисмларининг деформациялари ва кон зарбасига мойиллиги аниқланган;
табиий ва тектоник бузилишлар билан мураккаблашган тоғ жинслари массивида деформация ва кучланишларнинг тарқалиши аниқланган;
лаҳим гумбазидаги мустахкам қатламли жинсларнинг горизонтал ва вертикал силжиши, тектоник жиҳатдан бузилган қатламларнинг горизонтал ва вертикал силжишларининг лаҳим ўқига нисбатан ҳаракати аниқланган;
мустаҳкамлагичнинг чап ва ўнг томонида ҳамда гумбаз қисмида жойлашган куч таъсиридан эгилиш моментини ҳисобга олган ҳолда бошқарув кучи таъсирига эга кенгайтирувчи элементлар билан металл арка ромли мустаҳкамлагични ҳисоблашнинг математик модели, ҳисоблаш схемаси ва блок-схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чуқур горизонтларда тайёрлов кон лаҳимларининг кучланиш ҳолатини оптимал параметрларини тадқиқ қилиш ва горизонтал тайёрлов кон лаҳмларидаги металл арка ромли мустаҳкамгичларнинг юк кўтариш қобилиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
горизонтал кон лаҳимларининг металл арка ромли мустаҳкамлагичларини ҳисоблаш схемаси ва ҳисоблашнинг блок-схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 25 майдаги 2301-01-07/368-сон маълумотномаси). Натижада, металл арка ромли мустахкамлагичларга тушадиган кучланишни аниқлаш имконини берган; 
кучланиш ва зарбага хавфлилигини баҳолаш учун СБ-32М асбоби ёрдамида акустик эмиссия кўрсаткичлари ўлчовларининг маълумотларини олиш бўйича қўлланма «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 25 майдаги 2301-01-07/368-сон маълумотномаси). Натижада, Зармитан кони турли қисмларининг деформациялари ва кон зарбасига мойиллигини аниқлаш имконини берган;
 кон ишлари хавфсизлигини ва металл арка ромли мустаҳкамлагичнинг турғунлигини  таъминлаш бўйича тавсиялар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Зармитан конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 25 майдаги 2301-01-07/368-сон маълумотномаси). Натижада, металл арка ромли мустахкамлагичлардан фойдаланиш хажмини камайтириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш