Сайт тест режимида ишламоқда

Джураев Мансур Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Парагенетик ландшафтларнинг ўзаро боғлиқлиги, морфологияси ва динамикаси (Фарғона водийси адир-текислик парагенетик ландшафтлари мисолида)», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Gr114.
Илмий раҳбар: Холиқов Рахимжон Йигиталиевич, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзамахмудович, география фанлари доктори, профессор; Назаров Мақсуджон Гелдиёрович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси жанубидаги адир-текислик парагенетик ландшафтларининг ўзаро алоқадорлик, геокимёвий жараёнларни ландшафт мелиоратив ҳолатга таъсирини аниқлаш ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
парагенетик ландшафтларнинг иерархик табақаланиш (баланд тоғ парагенетик, ўрта тоғ парагенетик, паст тоғ парагенетик, баланд адир парагенетик, паст адир парагенетик, дарё водий парагенетик) тизимлари ишлаб чиқилган;
адир-текислик парагенетик ландшафтларининг 1:140 000 маштабли картаси ГАТ технологияларини қўллаш асосида (“Фарғона водийси жанубий қисмлари адир-текислик парагенетик ландшафтларини экологик каркаслари картаси”) яратилган;
Жанубий Фарғона  адир-текислик парагенетик ландшафтлари бўйлаб геокмёвий кесмалар яратилган бўлиб, уларда миграцион жараёнлар йўналишлари, геокимёвий алоқадорликнинг динамик жиҳатлари ва вужудга келиши аниқланган;
Фарғона водийсининг жанубий қисмидаги адир-текислик парагенетик ландшафтларини тизимлаштирилган, геокимёвий миграцион жараёнларнинг мелиоратив ҳолатга таъсири баҳоланган ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Парагенетик ландшафтларнинг ўзаро боғлиқлиги, морфологияси ва динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
парагенетик ландшафтларнинг иерархик табақаланиш (баланд тоғ парагенетик, ўрта тоғ парагенетик, паст тоғ парагенетик, баланд адир парагенетик, паст адир парагенетик, дарё водий парагенетик) тизимларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 07/35-04/5185-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда парагенетик тизимлар ўртасидаги ландшафт экотонларини ажратиш имконини берган; 
адир-текислик парагенетик ландшафтларининг 1:140 000 маштабли картаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 07/35-04/5185-сон маълумотномаси). Натижада, адир-текислик минтақаларида янги яшил майдонларни кўпайтиришга, турли даражада табиий офатларни олидини олиш ҳамда ҳимоя ўрмон полосаларини ташкил этишга имкон берган;
Жанубий Фарғона адир-текислик парагенетик ландшафтлари бўйлаб ўтказилган геокимёвий кесмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 07/35-04/5185-сон маълумотномаси). Натижада, адир парагенетик ландшафтлардан фойдаланишнинг экологик-мелиоратив тамойилларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Фарғона водийсининг жанубий қисмидаги адир-текислик парагенетик ландшафтларини тизимлаштириш, геокимёвий миграцион жараёнларнинг мелиоратив ҳолатга таъсири баҳолаш ва уларни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 07/35-04/5185-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудда мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш