Сайт тест режимида ишламоқда

Рахимов Атабек Каримбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ислоҳотларнинг жадаллашуви шароитида иқтисодий географик микрорайонлаштиришни такомиллаштириш хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Gr101.
Илмий раҳбар: Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходир Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Шухрат Бекметович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти ҳудудини иқтисодий географик микрорайонлаштириш ва ажратилган микрорайонлар хусусиятларини комплекс очиб бериш асосида вилоят иқтисодиётининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шароитида вилоятларни иқтисодий географик микрорайонлаштиришнинг мезонлари тизими (ялпи саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро нисбати, саноатнинг тармоқлар таркиби, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркиби, катта ва йирик шаҳарларнинг таъсир даражаси, ишчи кучи маятниксимон миграциясининг йўналишлари, рекреация ва туризмни ривожлантириш имкониятлари) ва улар асосидаги иқтисодий географик микрорайонларнинг типологияси ишлаб чиқилган;
Хоразм вилояти таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларининг хўжалик тармоқларини ривожлантириш имкониятлари ва улардан фойдаланиш ҳолати, ихтисослашуви, ишчи кучининг ўзаро алмашинуви жиҳатидан ҳудудий ўхшашлик ва тафовутлари, ўзаро боғлиқликларидан келиб чиқиб 4 та (Марказий, Шимоли-Ғарбий, Жануби-Ғарбий, Жануби-Шарқий) иқтисодий географик микрорайонга ажратиш асосланган;
ҳудудларни иқтисодий географик микрорайонларга ажратишнинг картографик усули замонавий географик ахборот тизими (ГАТ) технологияларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган ва ArcGIS, CorelDraw дастурларида 1:850 000 масштабли Хоразм вилояти иқтисодий географик микрорайонлаштириш картаси яратилган;
вилоят иқтисодий географик микрорайонлари кесимида туризм ва у билан боғлиқ хизмат кўрсатиш тармоқларини (меҳмонхона хўжалиги, умумий овқатланиш, транспорт) ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти ҳудудини иқтисодий географик микрорайонларга ажратиш ва шу асосда вилоят иқтисодиётининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон шароитида вилоятларни иқтисодий географик микрорайонлаштиришнинг мезонлари тизими (ялпи саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро нисбати, саноатнинг тармоқлар таркиби, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркиби, катта ва йирик шаҳарларнинг таъсир даражаси, ишчи кучи маятниксимон миграциясининг йўналишлари, рекреация ва туризмни ривожлантириш имкониятлари) ва улар асосидаги иқтисодий географик микрорайонларнинг типологияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 05/17-01-20/31-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилоятининг қишлоқ туманлари ва шаҳарларида ҳудудий табиий ва ижтимоий-иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли бандлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган;
Хоразм вилояти таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларининг хўжалик тармоқларини ривожлантириш имкониятлари ва улардан фойдаланиш ҳолати, ихтисослашуви, ишчи кучининг ўзаро алмашинуви жиҳатидан ҳудудий ўхшашлик ва тафовутлари, ўзаро боғлиқликлари асосида ажратилган иқтисодий географик микрорайонлар схемаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 05/17-01-20/31-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқбол параметрларини ҳамда вилоят туман ва шаҳарлари саноатининг ихтисослашувини маҳаллий шароитдан келиб чиқиб такомиллаштириш имконини берган;
Хоразм вилояти иқтисодий микрорайонлари ва уларда хизмат кўрсатиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашни ошириш мақсадида яратилган 1:850 000 масштабли Хоразм вилояти иқтисодий географик микрорайонлаштириш харитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистан Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 02-18/1975-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти иқтисодий микрорайонларида меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали фойдаланиш стратегиясини такомиллаштириш, ҳудудларда хизмат кўрсатишни чуқурлаштириш имконини берди;
вилоят иқтисодий географик микрорайонлари кесимида ишлаб чиқилган туризм ва у билан боғлиқ хизмат кўрсатиш тармоқларини (меҳмонхона хўжалиги, умумий овқатланиш, транспорт) ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистан Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 02-18/1975-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда туризмни ривожлантиришнинг муқобил йўналишларини асослашга ва келажак истиқболларини белгилаб олиш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш