Сайт тест режимида ишламоқда

Шодиева Мушарраф Садировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда helicobacter pylori ассоцирланган гастродуоденал патологиянинг иммуногенетик жиҳатлари”, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2020.4. PhD/Tib1595.
Илмий раҳбар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Абдужабарова Зулфия Муратходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полевщиков Александр Витальевич биология фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.  
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Болаларда Helicobacter pylori  билан боғлиқ гастродуоденал патологиянинг иммуногенетик жиҳатларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Helicobacter pylori билан боғлиқ сурункали гастритда ошқозон антрал бўлими ҳамда шиллиқ қаватининг ярали-эрозив ўзгаришларининг ортиши беморлардаги ҳафталик оғриқларни ҳар кунлик оғриқларга айланиши, тунги оғриқнинг характери, оғриқ иррадиацияси ва интенсивлигининг ортиши билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ўсмирлар ва эрта ўсмирлик давридаги болаларда IL-1β миқдорининг ортиши гастродуоденал патологиянинг ривожланишига, TNF-α миқдорининг ортиши гастродуоденал зона шиллиқ қаватида ярали жараён ривожланишига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган; 
илк бор Helicobacter pylori инфекцияси мавжудлигида GА TNF-α rs1800629 генотипининг учраши ушбу патология ривожланишида салбий прогностик омил, аксинча, GG генотипининг учраши  Helicobacter pylori патологиясига боғлиқ бўлмаган ҳимоя омили эканлиги исботланган;
илк бор Helicobacter pylori ассоцирланган гастродуоденал патологияли беморларда TNF-α 308G/A генининг полиморф маркёрлари аллеллари ва генотиплари тақсимланишида A аллелнинг учраши даражасининг ортиши, касалликнинг оғир шакли ривожланиши билан узвий боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда Helicobacter pylori ассоцирланган гастродуоденал патологиянинг иммуногенетик жиҳатларини аниқлаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гастродуоденал патологияли беморларни ташҳислашни оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болалар ва ўсмирларда Helicobacter pylori ассоцирланган гастродуоденал патологияни иммунташхислаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 8н-з/569-со маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши болалар ва ўсмирларда Нelicobacter pylori билан боғлиқ гастродуоденал касалликлар хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга хизмат қилган;
Нelicobacter pylori билан боғлиқ сурункали гастродуоденал патологиянинг иммуногенетик жиҳатларини аниқлаш  бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 апрелдаги 08-11523-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши болалар ва ўсмирларда Нelicobacter pylori билан боғлиқ гастродуоденал касалликлар ривожланиш хавфини иммуногенетик кўрсаткичлар асосида эрта ташҳислаш ва олдини олиш, олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, тўғри даволаш тактикасини қўллаш ҳисобига асоратларини камайтириш хамда иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш