Сайт тест режимида ишламоқда

Наврузов Рустам Рашидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йўғон ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал хусусиятлари нормада ва нур касаллик фонида биостимуляторнинг таъсири», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2209.
Илмий раҳбар: Очилов Комил Рахимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Азизова Феруза Хусеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Волгоград давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада йўғон ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал хусусиятларини нормада ва нур касаллиги фонида АСД-2 биостимулятор таъсирини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сурункали нурланиш билан боғлиқ ёш аспектидаги оқ зотсиз каламушлар йўғон ичаги лимфоид тузилмасида гистотопографик кўрсаткичлар ҳамда йўғон ичакнинг лимфоид ҳосилаларига салбий таъсири нурлантирилган оқ зотсиз каламушларда гуруҳлаштирилган ва якка холатдаги лимфоид тугунлари миқдорининг камайиши исботланган;
нурлантирилгандан сўнг гуруҳлаштирилган лимфоид тугунлар шаклининг овал шаклдан думалоқ, атипик шаклига ўзгариши ҳамда гуруҳлаштирилган лимфоид тугунлар билан қопланиш майдонининг камайиши, йўғон ичак лимфоид тўқималари функционал фаоллигининг пасайиши исботланган;
тажриба ҳайвонларини нурлантириш вақтида биостимулятор билан коррекциялашнинг, нурлантирилгандан кейинги коррекциялашга нисбатан самарадорлиги, йўғон ичакда якка тартибли лимфоид тугунларнинг пайдо бўлиши фаоллашиши ҳамда сурункали нурланишнинг салбий таъсир кўрсатиш даражаси ишонарли пасайганлиги аниқланган;
йўғон ичак лимфоид тугунлари тузилмавий-функционал соҳасида шаклланиш суръати, ҳужайралар фаоллиги ва йўғон ичак лимфоид тузилмаларининг морфологик параметрлари дори воситаларисиз сурункали нурланиш таъсири остида оқ зотсиз каламушлардаги шунга ўхшаш кўрсаткичлар ўртача даражадан юқори бўлиши ҳамда биостимуляторни қўллаш учун стандарт миқдори белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Йўғон ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
тажрибада сурункали нурланишда йўғон ичак морфометрик параметрларини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали нур касаллигида йўғон ичакнинг лимфоид ҳосилалари морфометрик параметрларини аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 декабрдаги 8н-з/550-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали нурланишда йўғон ичак лимфоид тузилмаларида морфологик ўзгаришларни баҳолаш, уларни ўз вақтида даволаш тартибини тизимли ташкил этиш имконини берган;
йўғон ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал хусусиятлари ва нурланишда биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлар самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказининг Бухоро филиали ва Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 08-13409-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши морфологик гуруҳлаштирилган лимфоид тугунлар миқдори ва ўлчамлари, улардаги тугунлар сони, умумий майдони, йўғон ичак умумий майдонига лимфоид тугунлари умумий майдонининг нисбатини фоизлардаги ифодаси бўйича аъзо патологияларнинг ривожланишини эрта ташхислаш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш