Сайт тест режимида ишламоқда

Эргашев Вали Алимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ҳамда сурункали остеомиелитлар ривожланиши, асоратлари эрта истиқболининг иммунологик жиҳатларига замонавий қарашлар», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib472. 
Илмий раҳбар: Нуралиев Некқадам Абдуллаевич, тиббиёт фaнлари доктори профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Матназарова Гулбаҳор Султановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Полявшиков Александр Витальевич, биология фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот:Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ҳамда сурункали остеомиелитлар ривожланиши, асоратлари эрта истиқболининг иммунологик ва микробиологик жиҳатлари, улар орасидаги боғлиқликларни ўрганишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўзғатувчилар танлаш орқали ўткир тажрибавий остеомиелит модели яратилган, қўзғатувчиларнинг талоқнинг антитана ҳосил қилувчи ва ядро сақловчи, тимус, суяк кўмиги, ичак лимфатик тугунлари ҳужайралари миқдорий кўрсаткичларига турли таъсир даражаси касаллик кечиш динамикасига боғлиқ ҳолда аниқланган;
сурункали тажрибавий остеомиелит моделини яратиш учун қўзғатувчилар танлаш баробарида тажрибада уларнинг шу патологияни чақириш қобилияти иммун тизими иммунокомпетент ҳужайралари миқдорий ўзгаришларига боғлиқлиги исботлаб берилган;
ўткир ва сурункали тажрибавий остеомиелитлар моделида организм иммун тизими ҳужайралари миқдорий ва сифатий ўзгаришларидаги асосий тафовутлар аниқланиб, сурункали кўринишда шу ўзгаришларнинг ўткирга нисбатан яққолроқ намоён бўлгани кўрсатиб берилган ва патогенетик жиҳатдан асосланган;
ўткир ва сурункали тажрибавий остеомиелитларда иммунокомпетент ҳужайралар миқдорий асосий ўзгаришларининг ушбу патологияни чақирган қўзғатувчилар тури, патогенлик даражаси, организмга тушган массивлиги ва концентрациясига боғлиқлиги аниқланган ва исботланган;
ўткир ва сурункали тажрибавий остеомиелитлар моделини яратиш орқали ушбу патология ривожланиши ва асоратлари эрта истиқболининг иммунологик ҳамда микробиологик мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг ташҳисий ва истиқболни белгиловчи қиймати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ўткир ва сурункали тажрибавий остеомиелитлар моделини яратиш орқали ушбу патология ривожланиши ва асоратлари эрта истиқболини белгилашнинг иммунологик ва микробиологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
ўткир ва сурункали тажрибавий остеомиелитлар моделларини яратиш мақсадида оптимал қўзғатувчиларни танлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир ва сурункали остеомиелитлар моделларини яратиш учун микроорганизмларни танлаш услуби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/208-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома остеомиелитлар моделларини яратиш учун, илмий асосланган оптимал штаммларни танлаш имконини берган;
ўткир тажрибавий остеомиелитлар қўзғатувчиларининг иммун тизим ҳужайралари миқдорий ўзгаришлари билан боғлиқлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада иммун тизим ҳужайраларининг ўткир остеомиелит кечиш динамикасидаги ўзгаришларини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1201 сон хулосаси). Ушбу услубий тавсиянома ўткир тажрибавий остеомиелит кечиш динамикасида иммун тизим ҳужайралари миқдорий ўзгаришларни баҳолаш имконини берган;  
ўткир ва сурункали тажрибавий остеомиелитлар моделини яратиш орқали ушбу патология ривожланиши ва асоратлари эрта истиқболининг иммунологик ва микробиологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга, жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаларига, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиалига, Бухоро шаҳар санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-д/527 ҳамда 2022 йил 18 февралдаги  8-д/78-сон маълумотномаси). Илмий иш натижалари амалиётга қўлланилганда экспериментал тадқиқотларнинг ҳар бир серияси бўйича 1 600 000 сўм маблағни тежаш имконини, шунингдек ушбу тадқиқотлар самарадорлигини 15% га оширган. Беморларни тўғри даволаш натижасида уларнинг ҳаёт сифати яхшиланиб, меҳнатга лаёқатининг тез тикланиши, ушбу касалликдан ногиронликка чиқиш ҳолатларини камайиштириш имконини берган. 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш