Сайт тест режимида ишламоқда

Асадов Нодиржон Зокировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак ва периферик артериялар ишемиясини инвазив даволаш динамикасида клиник-диагностик авж олиш маркерлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1822.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жаббаров Озимбой Отахонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: А.Н. Бакулeв номидаги юрак - қон томир жаррохлиги миллий тиббий тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқларнинг сурункали ишемик касаллиги мавжуд беморларда унинг артерияларининг атеросклерози ва буйраклар дисфункцияси кучайишининг клиник ҳамда допплерографик маркерларини аниқлаш ва инвазив терапия ўтказилгандан кейин динамикада комплекс даволашни мукаммаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак ва оёқ томирларини турли даражадаги ишемияси мавжуд беморларда турли хил ифодаланган  юрак-томир тизими хавф омиллари аниқланган;
буйраклар дисфункциясини оёқларни сурункали ишемияси билан бирга келиши  касаллик кечишини оғирлаштирадиган омил эканлиги кўрсатилган;
ишлаб чиқилган мезонлар негизида периферик артерияларнинг касалликлари мавжуд беморларни даволашда антиоксидант (этилметилгидроксипиридин сукцинат) терапия қўлланилишининг самарадорлиги баҳоланган;
клиник белгилар ва ультратовуш текшириши назоратида буйраклар дисфункцияси билан қўшилиб келган оёқлар сурункали ишемиясини фармакотерапиясининг турли схемалари самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак ва периферик артериялар ишемиясини инвазив даволаш динамикасида клиник-диагностик авж олиш маркерларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган: 
сурункали буйрак касаллигида оёқларнинг сурункали ишемияси кучайиши маркерларини ва ҳаёт сифатини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Оёқларнинг сурункали ишемияси кучайиши маркерларини ва ҳаёт сифатини баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 майдаги 8н-д/171-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  сурункали буйрак касаллигида буйрак ва юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришлар ва даволашни муқобиллаштириш орқали касаллик асоратларини камайтириш имконини берган; 
буйраклар ва периферик артерияларнинг сурункали ишемияси кучайишининг клиник-ташҳисий маркерлари баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Буйраклар ва периферик артерияларнинг сурункали ишемияси кучайишининг клиник-ташҳисий маркерлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 майдаги 8н-д/171-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада буйраклар ва периферик артерияларнинг сурункали ишемияси кучайишининг клиник-ташҳисий маркерларини қўллаш орқали касалликка эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш имконини берган;
сурункали буйрак ва периферик артериялар ишемиясини инвазив даволаш динамикасида клиник-диагностик авж олиш маркерларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек «BAHOR NUR (SHOX INTERNATIONAL HOSPITAL)» масъулияти чекланган жамият тиббиёт маркази бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 июлдаги 08-20407-сон хулосаси).  Олинган илмий натижалар оёқларнинг сурункали ишемияси мавжуд беморларда буйраклар функцияларини ташҳислаш сифатини ошириш ва ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини 41% га яхшилаш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш