Сайт тест режимида ишламоқда

Хушназаров Хасан Холиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон бези ўчоқли касалликларини мультипараметрик ультратовуш ташхисоти» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib957.
Илмий раҳбар: Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ганиев Абдуаваз Абдулахатович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон безнинг ўчоқли касалликларини мультипараметрик ультратовуш текшируви натижаларини баҳолаш орқали қалқонсимон без саратонининг қиёсий ва аниқ ташхислаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ультратовуш текширувининг илгор ва изчил технологияларини - тўқима гармоникаси ва допплерографияси комплексидаги 3Д режимларини қўллаш қалқонсимон без саратони касаллигини эрта ва аниқ ташхислаш сифати сезиларли даражада яхшиланиши асосланган.
қалқонсимон без ҳосилаларини мультипараметрли ультратовуш текширувида компрессион ва силжиш тўлкинли эластография усулларини қўлланилиши тасвирларни баҳолашда ўзининг юқори самадорлигини исботланган; 
қалқонсимон без ҳосилаларида инвазив ташхисотида ультратовуш навигацияси натижасида зарарланган ўчоқ тўқимасининг эластиклиги аникланган холда, ингичка игнали аспирацион биопсияда биоптат олиш жойини танлаш тартиби оптималлаштирилган ва бажарилиши асосланган; 
қалқонсимон без саратонида регионар лимфа тугунларининг метастазли зарарланишининг эластографик ва допплерографик ультратовуш белгилари  семиотикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қалқонсимон бези ўчоқли касалликларини мультипараметрик ультратовуш ташхисотини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида соноэластографияси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларида соноэластография усулини қўлланилиши» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-р/522-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қалқонсимон бездаги тугунли ҳосила касалликлари прогнози мезонларини унификация қилиш, нуқсонли ўзгаришларни текширишни барқарорлаштириш, ташхислаш сифатининг ижобий кўрсаткичини 85,9 фоиздан 91,2 фоизга ошириш имконини берган;
қалқонсимон без тугунларининг ультратовуш диагностикаси сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали, «PARENTS HOLIDAY» МЧЖ ва «МEДФАЙТEМ» МЧЖ хусусий шифохоналари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 декабрдаги 8н-з/259-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг сoғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиниши қалқонсимон без тугунли касалликларини эрта ва аниқ ташхислаш, мультипараметрли ультратовуш текшируви 89,2% холларда аутоиммун тиреоидит, 91,6% ҳолларда қалқонсимон без аденомаси ташхислаш, 86,7% ҳолларда папилляр, фолликуляр, медулляр ва пастдифференциаллашган саратон белгиларини ташхислаш натижасида беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган.
 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш