Сайт тест режимида ишламоқда

Янова Элвира Умаржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Киммерле аномалияси билан вертебробазилар зонасида қон айланишининг бузилишини ташхислашда замонавий нурли текшириш усулларининг имкониятларини баҳолаш» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib1433.
Илмий раҳбар: Мардиева Гульшод Маматмурадовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фозилов Акром Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Умида Мухтаровна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Киммерле аномалияси билан вертебробазилар зонасида қон айланишининг бузилишини ташхислашда замонавий нурли текшириш усулларининг имкониятларини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
киммерле аномалиясини аниқлаш учун скрининг усули сифатида классик рентгенография, унинг тури ва вариантларини тавсифларини аниқлаштириш учун эса мультиспирал компьютерли томографиянинг аҳамияти исботланган;
мультиспирал компьютерли томографик текширувида 2 томонлама киммерле аномалиясида суякли кўприкчанинг ёпиқ шакллари, 1 томонлама аномалияда эса чап томондаги жойлашуви кўпроқ учраши исботланган;
киммерле аномалиясида вертебробазилар ҳавза томирлари гемодинамикасини баҳолашда, атласнинг суякли ҳалқаси ёпиқ бўлган вариантда умуртқа артериясида қон оқимининг тезлиги ифодаланган даражада, ярим ёпиқ вариантда эса ўртача ифодаланган даражада пасайиши туфайли транскраниал допплерографиянинг аҳамияти асосланган;
киммерле аномалиясининг дисангиогенез ташхисотида мавжуд бўлган магистрал артериялар ва катта мия артериал доираси тузилишининг кўп учрайдиган вариантларини баҳолашда магнит резонансли ангиографиянинг самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Киммерле аномалияси билан вертебробазилар зонасида қон айланишининг бузилишини замонавий нурли текшириш усулларининг ўрнини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Киммерле аномалияси билан вертебробазилар соҳада қон айланишининг бузилишини замонавий нурли текшириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Вертебробазилар зонадаги томирларнинг ультратовушли ташхисот усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8-н/з250-сон маълумотномаси). Натижада рангли дуплексли сканерлаш асосида патологик ўзгаришларнинг бутун доирасини, кўз билан илғаб бўлмайдиган артериал деворнинг эластик хусусиятларининг пасайиши ва эрта атеросклеротик ўзгаришлардан тортиб,  томирларнинг окклюзион зарарланишигача бўлган ўзгаришларни самарали ташхислаш орқали уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
Киммерле аномалияси билан вертебробазилар зонасида қон айланишининг бузилишини замонавий нурли текшириш усулларининг ўрнини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилоят кўп тармоқли маркази ҳамда «AZIYA MEDIK NEO» маъсулияти чекланган жамиятининг клиник-ташхислаш марказнинг нурли ташхисот бўлими клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 июльдаги 08-20548-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши вертебробазилар соҳадаги қон айланишининг бузилиши ташхисотида нурли текшириш усулларининг босқичларини асослаш, вертебробазилар зонадаги қон айланиши бузилишининг ультратовушли текширувини мақбуллаштиришга ва у билан боғлиқ бўлган асоратлар сонини камайтириш, вертебробазилар соҳадаги томирларни ультратовушли ташхисотини яхшилаш, вертебробазилар соҳадаги томирларнинг ташхисот сифати яхшилаш, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайтириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш