Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳамроев Шерзод Ахтамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банк рискларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш», 08.00.07–
“Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4. PhD /Iqt987.
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сатторов Одилжон Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бобоқулов Тўлқил Ибодуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банк рискларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида янги банк маҳсулотларини жорий қилиниши билан боғлиқ рисклар миқдори банк регулятив капиталининг 20 фоизидан ошиб кетмаслигининг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
банкларда ликвидлилик рискини бошқаришда омонатчилар ва депозиторлар ва улар билан алоқадор шахслар олдидаги мажбуриятлар йиғиндисининг умумий мажбуриятларидаги улуши бир фоиздан ошса йирик омонатчи ва депозитор деб ҳисоблаш таклиф этилган;
кредит риски бўйича муддати ўтган кредитларни камайтиришда банклар субсидияланган кредит беришдан воз кечиши таклиф этилган;
тижорат банкларида кредитлашга масъул таркибий тузилмага бўйсинмайдиган муаммоли активлар билан ишовчи «Ҳаракатсиз активларни бошқариш» бўлинмасини ташкил этиш таклиф этилган;
банкларда янги банк маҳсулотларини жорий қилиш, йирик омонатчилар ва депозиторларни шакллантириш, субсидияланган кредитлардан воз кечишнинг банк рискларини мониторинг қилишга таъсирининг 2026 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Банк рискларини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида янги банк маҳсулотларини жорий қилиниши билан боғлиқ рисклар миқдори банк регулятив капиталининг 20 фоизидан ошиб кетмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 2 мартдаги 07-08/1322-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБида 78,8 млрд. сўмлик янги банк маҳсулотларини жорий этилиши банк рисклари даражасини 7,6 фоизга пасайтирган;
банкларда ликвидлилик рискини бошқаришда омонатчилар ва депозиторлар ва улар билан алоқадор шахслар олдидаги мажбуриятлар йиғиндисининг умумий мажбуриятларидаги улуши бир фоиздан ошса йирик омонатчи ва депозитор деб ҳисоблаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 2 мартдаги 07-08/1322-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 22,4 фоиз омонатчи ва депозиторлари йирик омонатчи ва депозитор таркибига киритилган;
кредит риски бўйича муддати ўтган кредитларни камайтиришда банклар субсидияланган кредит беришдан воз кечиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 2 мартдаги 07-08/1322-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йил давомида 38,9 млрд. сўмлик субсидияланган кредитлар беришдан воз кечилган;
 тижорат банкларида кредитлашга масъул таркибий тузилмага бўйсинмайдиган муаммоли активлар билан ишовчи «Ҳаракатсиз активларни бошқариш» бўлинмасини ташкил этиш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқарувининг 2021 йил 10 февралдаги 02/07-220-сон қарори билан  ташкил этилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 2 мартдаги 07-08/1322-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк рискларини бошқариш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришга эришилган;
банкларда янги банк маҳсулотларини жорий қилиш, йирик омонатчилар ва депозиторларни шакллантириш, субсидияланган кредитлардан воз кечишнинг банк рискларини мониторинг қилишга таъсирининг 2026 йилгача бўлган прогнози «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фаолиятини баҳолашда жорий этилган («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2022 йил 2 мартдаги 07-08/1322-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рискларни бошқариш ва мониторинг қилиш имконияти кенгайтирилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш