Сайт тест режимида ишламоқда

Абдуқодиров Фарходжон Фахритдин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талончиликка қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu457.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ўразалиев Муродбек Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор; Файзуллаева Тамара Хамидуллаевна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талончиликка қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиноят кодекси талончилик учун жавобгарлик белгиланган 166-моддаси 
1-қисми санкциясини қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига мувофиқлаштириш мақсадида озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг энг юқори муддатини беш йилдан, уч йилга ўзгартириш лозимлиги асосланган;
тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган ашё ёки ҳужжатларни қонунга хилоф равишда эгаллаганлик учун махсус нормада алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланиши лозимлиги асосланган;
жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек жиноий мақсадга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган воситалар жиноят қуроли ҳисобланиши лозимлиги асосланган;
мулкий зиён миқдорининг ўзгартирилиши жиноятнинг квалификациясига ёки айбловнинг ҳажми маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган даражада ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда, ҳукм ўзгартирилиб, тегишлича жиноятнинг квалификацияси ўзгартирилиши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талончиликка қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жиноят кодекси талончилик учун жавобгарлик белгиланган 166-моддаси 
1-қисми санкциясидаги озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазосининг энг юқори муддатини беш йилдан, уч йилга ўзгартиришга доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тайёрланган янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 226-моддаси биринчи қисми санкциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик 
ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2022 йил 10 майдаги 27/2-84-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши зўрлик ишлатиб ва зўрлик ишлатмасдан содир этилган талончилик учун жавобгарликни дифференциация қилинишига хизмат қилади.
тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган ашё ёки ҳужжатларни қонунга хилоф равишда эгаллаганлик учун махсус моддада жиноий жавобгарлик белгиланишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тайёрланган янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 
280-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2022 йил 10 майдаги 27/2-84-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган ашё ёки ҳужжатларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун жавобгарликни дифференциация  қилинишига ва ушбу предметларнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади.
мулкий зиён миқдорининг ўзгариши жиноят квалификациясига  ёки айблов ҳажми маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган даражада ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда, башарти шу асосларга кўра прокурор протести ёки жабрланувчи (унинг вакили) томонидан шикоят келтирилган бўлса, ҳукм ўзгартирилиб, тегишлича жиноят квалификацияси ёки айб ҳажми ўзгартирилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 16-сон қарори ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 6 июндаги 
03-23-525-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши мулкий зиён миқдори ўзгарганида  қилмишни тўғри квалификациясига хизмат қилган.
жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар,  шунингдек жиноий мақсадга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган воситалар жиноят қуроли ҳисобланиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 16-сон қарори ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 6 июндаги 03-23-525-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши муайян ашё буюмларни жиноят қуроли сифатида баҳолашга ягона ёндашувнинг шаклланишига хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш