Сайт тест режимида ишламоқда

Эшмуминов Асқар Алламурадовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили корпуслари учун таксономик ва меронимик муносабатли лексемалар лингвистик базасини шакллантириш”, 10.00.01 – Ўзбек тили   (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Fil284.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04 асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи:  Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Абжалова Манзура Абдурашитовна, филология фанлари доктори, доцент; Эргашева Гули Исмаиловна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили корпуслари учун таксономик ва меронимик муносабатли лексемалар лингвистик базасинини яратишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тилдаги лексемалараро лексик-семантик муносабатнинг синонимик, гиперонимик, градуонимик каби  турлари, уларнинг таксономик ва меронимик муносабат билан ўзаро бир система сифатида бир-бирига таъсири, лексемаларнинг сўз маъноси асосидаги ўзгаришига кўра умумий шаклий ва мазмуний жиҳатдан ўхшаш, мавзувий тузилишига кўра умумий ва хусусусий, майдон ва гуруҳга ажралишига кўра макро ва микро, бир маъно ва кўп маънолик жиҳатидан фарқлари аниқланган;
тил корпусларининг дастурий таъминоти учун лингвистик маълумотлар базасини тузиш жараёнлари ҳамда таксономик ва меронимик муносабатли лексемаларнинг ўзбек тили лексик сатҳидаги миқдори аниқланган;
ўзбек тилининг изоҳли луғатларидаги таксономик муносабатли лексемаларнинг меронимик муносабатли лексемаларга нисбатан миқдор жиҳатдан кўп мавзувий жиҳатдан тенг эканлиги далилланган;
ўзбек тили корпуслари семантик қидирув интерфейсининг мониторли тузилиши, лексемаларнинг корпусда бирикиш структураси очиб берилиб, ўзбек тили лексик бирликларини мереологик ва таксономик белгисига асосан теглаш жараёни учун семантик теглаш дастури лойиҳалари ишлаб чиқилган;
ўзбек тилидаги лексик-семантик муносабатдош бирликлар қидирув ойнасининг интерфейси, мавзувий ва даражадалаш асосидаги саралаш  принциплари, тил корпуслари учун  лингвистик модели аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили корпуслари учун таксономик ва меронимик муносабатли лексемалар лингвистик базасини шакллантиришга бағишланган диссертацион ишда эришилган илмий натижалар асосида:
тилдаги лексемалараро лексик-семантик муносабатнинг синонимик, гиперонимик, градуонимик каби  турлари, уларнинг таксономик ва меронимик муносабат билан ўзаро бир система сифатида бир-бирига таъсири, лексемаларнинг сўз маъноси асосидаги ўзгаришига кўра умумий шаклий ва мазмуний жиҳатдан ўхшаш, мавзувий тузилишига кўра умумий ва хусусусий, майдон ва гуруҳга ажралишига кўра макро ва микро, бир маъно ва кўп маънолик жиҳатидан фарқлари, тил корпусларининг дастурий таъминоти учун лингвистик маълумотлар базасини тузиш жараёнлари ҳамда таксономик ва меронимик муносабатли лексемаларнинг тил лексик сатҳидаги миқдорини аниқлашга  оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 28 мартдаги 17.01/72-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ тили лексик қатламининг мавзувий гуруҳларини фарқлаш тамойиллари ишлаб чиқилган; 
ўзбек тилининг изоҳли луғатларида таксономия ва меронимия ҳодисаларининг статистикасини аниқлаш ва тадқиқ этиш ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ нақл — мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 28 мартдаги 17.01/72-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ тилидаги таксономия ва меронимия ҳодисаларининг статистик миқдорини аниқлашга эришилган; 
ўзбек тили корпуслари учун таксономик ва меронимик муносабатли лексемалар лингвистик базасини шакллантириш асослари ҳамда интерфейс яратишга оид натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф-1-ОО5 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 28 мартдаги 17.01/72-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ тилларида яратиладиган лингвистик корпуслар учун алгоритмлар ишлаб чиқишга  эришилган;
ўзбек тилидаги лексик-семантик муносабатдош бирликлар қидирув ойнасининг интерфейси, мавзувий ва даражалаш асосидаги саралаш  принциплари ҳақидаги хулосалардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Тил-миллат кўзгуси”, «Кун мавзуси», «Диалог»  телекўрсатувида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 24 мартдаги 01-12//224-сон маълумотномаси). Натижада юқори савияли баркамол авлодни тарбиялаш, ёшлар орасида тил маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий ахборот тизимида ўзбек тилининг имкониятларидан фойдаланиш ҳақидаги тарғибот ишлари мазмуни мукаммаллашган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш