Сайт тест режимида ишламоқда

Темирбекова Амина Омирбекованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилида ундовлар (фонетика-морфологик, семантика-стилистик таҳлил)», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil814.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қудайбергенов Мамбеткарим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, катта илмий ходим; Алламбергенова Гулжахан Айтбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ тилида ундовларнинг табиати, семантик-стилистик ифодаланиши, фонетик-морфологик тузилиши, ўзига хос хусусиятларини ундовларнинг товуш тузилиши, оҳанг вазифаси, морфологик қурилишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эмоционал, буйруқ ва нутқий-одат ундовларининг қорақалпоқ миллий тилига хос бўлган этномаданий, лингвокогнитив, коннотатив маъно каби лингвистик функционал вазифалари очиб берилган;
ундовларнинг содда, бир маънода келиши, полисемантик ишлатилиш ҳолатлари, услубий қўлланилиши, матндаги эмоционал-экспрессив хусусиятлари, оғзаки сўзлашув тилида ва қорақалпоқ тилининг жанубий ва шимолий диалектларида ҳудудий қўлланилиши исботлаб берилган;
сўзлашув тилида ундовлар таркибида унли ва ундош товушларнинг турли ўзгаришга учраши, оҳанг натижасида фонетик вариантларининг пайдо бўлиши, ундовларнинг коммуникатив ва эмоционал оҳангга эга эканлиги, морфологик тузилишига кўра туб ва ясама ундовлар сифатидаги тамойиллари ишлаб чиқилган;
ундовларнинг алоҳида сўз туркуми сифатида маъноли ва кўмакчи сўз туркумларидан ажралиб турувчи ўзига хос грамматик белгилари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги ундовлар тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳозирги қорақалпоқ тилидаги ундовлар таснифи, сўз туркумлари тизимида ўзига хос белгиларини кўрсатишни аниқлаш натижалари билан боғлиқ илмий-назарий умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 - «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда, айниқса, ундовларнинг семантик хусусиятларини аниқлаш, фонетик таркибини ўрганиш ва интонацион вазифасини аниқлашдаги вазифасини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 10 декабрдаги 17.01/299-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилида ундовларнинг услубий қўлланилиши, адабий тил мезонлари асосида ёзилиши таъминланган;
ундовларнинг қўлланиш хусусиятлари, қорақалпоқ халқининг миллий этик қадриятларини қайта тиклаш, этномаданиятининг ўзига хослигини акс эттириш билан боғлиқ материаллар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Гавҳар сўзлар», «Ассалому алайкум Қорақалпоғистон» ва «Ёшлар учун», «Мерос» радиоэшиттиришлари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 декабрдаги 01-02/643-сон маълумотномаси). Натижада ундовларнинг қўлланилиши, эмоционал-экспрессив вазифаси билан боғлиқ лингвистик илмий маълумотлар ва материалларнинг кенг жамоатчиликка таништирилиши орқали кўрсатув ва эшиттиришларнинг маданий-маърифий аҳамиятининг ошишига эришилган;
ундовларнинг фонетик-морфологик, семантик-стилистик хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2007-2011 йилларда бажарилган «ХТ-Ф2-011 Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий-методик асосларини комплекс тадқиқ қилиш ва концепциясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 18 июлдаги 73/1-сон маълумотномаси). Натижада ундовларнинг грамматик, фонетик тузилиши, услубий вазифаси, унинг миллий адабий тилни бойитишда тутган ўрни ва лисоний вазифаси ҳақида илмий маълумотлар беришга эришилган;
 ундовларнинг бир ва кўп маънода қўлланиш сабаблари, уларнинг фонетик тузилиши, оҳанги, кенг услубий имкониятларини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогик илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогик илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 25 сентябрь 2020 йил 168/1-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда мустақиллик йилларида қорақалпоқ тилини ривожлантиришда миллий тилни ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг мазмунини такомиллаштиришда амалий ёрдам бериб, ёшларнинг миллий ўзликни англаши, адабий тил мезонларини сақлашга эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш