Сайт тест режимида ишламоқда

Назарова Шахло Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва корейс тилларида транспозиция ҳодисасининг қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil354
Илмий раҳбар: Раҳимов Аҳмад Султанович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Ким Наталья Дек-хеновна, филология фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек ва корейс тилларидаги номинатив ва грамматик (кўмакчи сўзлар ва етакчи-кўмакчи феълли бирикмалар мисолида) транспозитларни “Х билан асимметрик алоқадор Y” универсал когнитив-дискурсив қурилма ва “транспондент, транспозитор, транспозит” схемаси асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва корейс тилларига хос номинатив ва грамматик транспозитларнинг анъанавий, дифференциал талқинларидан фарқ қилувчи “Х билан асимметрик алоқадор Y” когнитив-дискурсив қурилмалар доирасида қиёсий, қиёсий-чоғиштирма, қиёсий-тавсифий классификация усуллари ишлаб чиқилган;
ўзбек ва корейс тилларида сўз туркумлари таснифи, уларнинг лисоний мақоми, ўзаро муносабати ва туркумлараро кўчиши каби лисоний ҳодисаларни ўрганиш ва ўргатишдаги лингвистик, грамматик, лексик, стилистик турдаги тафовутли ёндашувлар аниқланиб, уларни номинатив ва грамматик транспозитларнинг когнитив-дискурсив классификацияси воситасида бартараф этиш зарурлиги исботланган;
ўзбек ва корейс тилларидаги номинатив ва грамматик транспозитларнинг тиллараро муштарак табиатли “Х билан асимметрик алоқадор Y” когнитив-дискурсив қурилмаларга дахлдорлиги, уларнинг ўз асоси билан асимметрик муносабатда бўлиши ҳамда “транспондент, транспозитор, транспозит” аналогиясига асосланиши далилланган;
ўзбек ва корейс тилларидаги номинатив транспозитларнинг эллипсис, компрессия, деривация, лексикализация ҳодисалари билан, грамматик транспозитларнинг эса десeмантизация, компрессия, грамматикализация ҳодисалари билан қиёслаш асосида уларга хос когнитив-дискурсив муштаракликнинг мавжудлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек ва корейс тилларида транспозиция ҳодисасининг қиёсий таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва корейс тилларига хос номинатив ва грамматик транспозитларнинг анъанавий, дифференциал талқинларидан фарқ қилувчи “Х билан асимметрик алоқадор Y” когнитив-дискурсив қурилмалар доирасида қиёсий, қиёсий-чоғиштирма, қиёсий-тавсифий таҳлил қилиш усуллари бўйича олинган хулосалардан Европа Иттифоқининг Эразмус + дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасининг назарий асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 21 ноябрдаги 3013/30.02.01 - сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида матнларга ишлов берувчи дастур (NLP tool) ни ишлаб чиқишда илмий матн экспрессивлиги ҳақидаги маълумотлар базасига киритиш лойиҳа самарадорлигини ошириш ҳамда маълумотлар базасининг электрон ресурсларини шакллантиришга эришилган;
ўзбек ва корейс тилларида сўз туркумлари таснифи, уларнинг лисоний мақоми, ўзаро муносабати ва туркумларааро кўчиши каби лисоний ҳодисаларни илмий ўрганиш ва ўргатишдаги тафовутли ёндашувлар аниқланиб, уларни номинатив ва грамматик транспозитларнинг когнитив-дискурсив таҳлили асосида бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги фикрлардан Эразмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил ноябрдаги 2321/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маҳоратни ошириш, коммуникатив ва педагогик қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
ўзбек ва корейс тилларидаги номинатив ва грамматик транспозитларнинг тиллараро муштарак табиатли “Х билан асимметрик алоқадор Y” когнитив-дискурсив қурилмаларга дахлдорлиги, уларнинг ўз асоси билан асимметрик муносабатда бўлиши ҳамда “транспондент, транспозитор, транспозит” аналогиясига асосланиши уларнинг генетик асоси таҳлили мисолида далилланиши бўйича хулосалардан, И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил ноябрдаги 2920/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий тил ўқитувчиларининг тилнинг назарий асосларига доир билимларини ошириш ҳамда корейс тилини ўргатишга мўлжалланган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янги ёндашувларга эришилган;
ўзбек ва корейс тилларидаги номинатив транспозитларнинг эллипсис, компрессия, деривация, лексикализация ҳодисалари билан, грамматик транспозитларнинг эса десeмантизация, компрессия, грамматикализация ҳодисалари билан қиёсий таҳлили асосида уларга хос когнитив-дискурсив муштаракликнинг мавжудлигига оид илмий хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 декабрь куни “Самарқанд садоси” эшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд телерадиокомпаниясининг 2021 йил декабрдаги 01-11/595-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг икки халқ маданияти ҳақидаги билимлари ошишига эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш