Сайт тест режимида ишламоқда

Холова Муяссар Абдулҳакимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Ўзбек миллий шевалари корпусини тузишнинг лингвистик асослари (Бойсун тумани "ж"ловчи шевалари мисолида)", 10.00.00 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1095.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Ик фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ик рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04. 
Расмий оппонентлар: Шариф Муқимович Ёқубов, филология фанлари номзоди, доцент; Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида ўзбек шевалари базаси ва корпусини тузишнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбек Миллий шевалар базасидаги сўзларнинг морфологик-семантик тегланиши, шакл ва маъно муносабатларига кўра гуруҳланиши, диалектларнинг этимологияси, инглиз тили  ва рус тилига муқобил таржималари метаразметкаси орқали диалектал электрон луғатнинг янги авлод луғат стандартларига тўла мос келиши корпус лингвистикаси  доирасида асосланган;
Ўзбек Миллий шевалар корпусида шеърий, насрий ва шеърий-насрий (аралаш) диалектал матнларни паспортизациялаш, мавзувий гуруҳлаш, жанр кесимида тақсимланиши компьютер лингвистикаси кодлари воситасида кўрсатилиб, бу жараённи амалга ошириш билан ўзбек диалектологияси фани йўналишида тадқиқотларнинг тадрижий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мумкинлиги исботланган;
оғзаки сўзлашув услубига хос тил ҳодисаларини бир-бирига солиштириш, қиёслаш-чоғиштириш имконини берувчи, диалектал бирликларнинг фонетик, лексик вариативлигини кўрсатувчи интерактив карталарни тузишнинг диалектологик тамойиллари ишлаб чиқилган;
Ўзбек Миллий субдиалектал корпуси таркибий қисми шевалар базасида диалектал бирликларнинг транслитератив аксланиши ҳамда транскрипцион юникодлари тартиблаштириш орқали корпусда шеваларни саралаш тамойиллари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили Миллий корпуси таркибида шевалар корпусини яратиш, шеваларни ягона бир тизимга солиш имкониятлари ва шевашунос тадқиқотчилар учун қулай тадқиқот майдони яратишга оид хулосалардан: 
Ўзбек тили Миллий корпуси таркибида шевалар корпусини яратиш, шеваларни ягона бир тизимга солиш имкониятлари ва шевашунос тадқиқотчилар учун қулай тадқиқот майдони яратишга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан олиб борилган FA–F1–G003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқотда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 16 декабрдаги 17.01/273-сон маълумотномаси). Натижада қардош туркий тиллар қаторида ўзбек тилида шеваларни қўллашга доир тадқиқот натижалари замонавий лингвистик изланишлар сирасида таълимий жараёнга татбиқ этилган; 
оғзаки сўзлашув услубига хос тил ҳодисаларини бир-бирига солиштириш, қиёслаш-чоғиштириш имконини берувчи, диалектал бирликларнинг фонетик, лексик вариативлигини кўрсатувчи материалларнинг диалектологик тамойилларини ишлаб чиқишга оид хулосалардан: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан олиб борилган FA–A1–G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқотда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 17.01/273-сон далолатномаси). Натижада ўзбек шеваларига оид сўзлар базасини тўлдиришда мавжуд шеваларнинг транслитерация шакллари, шеванинг сўз туркумлари, шаклий-маъновий гуруҳланиши, генезиси, муқобил таржимасини киритиш ва саралаш имкониятларига мансуб қарашларнинг мукаммаллашувига эришилган;
ўзбек миллий шевалар корпусини тузиш зарурати, лингвистик таъминоти, жаҳон шевалар базаси ва корпусларига ўхшаш ва фарқли томонлари, лингводидактик аҳамиятига доир хулосалардан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 31 август 01-01/87-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили таркибидаги шеванинг имкониятларидан фойдаланиш ҳақидаги тарғибот-ташвиқот ишлари орқали юқори савияли баркамол авлодни вояга етиштириш, тил маданиятини шакллантириш чора-тадбирларининг такомиллашувига эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш