Сайт тест режимида ишламоқда

Тухтаматов Хасан Рихсибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўқув жараёнини интегратив шаклда ташкил қилишда дастурий воситаларни танлаш ва ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш», 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3773. 
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шаимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Маматов Дилмурод Нормуродович,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Информатика» фани мисолида ўқув жараёнини интегратив шаклда ташкил қилишда дастурий воситаларни танлаш ва ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув жараёнини интегратив шаклда ташкил қилишда ўқув-методик ва дастурий таъминотга қўйиладиган дидактик  ва техник талаблар ўқув объектларининг тавсифланиши, тузилиши, формати ва хусусиятларини аниқлаштириб олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш, турли платформаларга ва дарснинг барча кўринишларига мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
«Информатика» фанини интегратив шаклда ўқитишнинг дидактик модели анъанавий ва масофадан ўқитишнинг воситаларини ўргатувчи дастурлар, маълумотлар базаси, билимлар базаси, эксперт тизимлар, аудио- ва видео материаллар, электрон (виртуал) лаборатория ишлари, виртуал тренажёрларни LMS доирасида ўзаро уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассаларида “Информатика” фанини интегратив шаклда ўқитиш методикаси ахборот-рецептив, репродуктив, муаммоли ўқитиш, блок модулли ва эвристик ўқитиш методлари асосида тўлиқлилик, тизимлилик, мантиқий кетма-кетликка асосланганлик, индивидуаллаштирилганлик, очиқлилик ва мослашувчанликни таъминлаш тамойилларига мувофиқ такомиллаштирилган; 
“Информатика” фани бўйича талабаларнинг касбий компетенциясини шакллантиришнинг методик таъминоти Moodle LMS тизими базасида дарс/маърузалар, ресурслар, глоссарийлар, сўровлар, топшириқлар, тестлар, форумлар, чатлар (Lesson/Lecture, Resource, Glossary, Poll, Assignments, Quizzes, Forums, Chats) технологияларни аниқ шахсга, амалиётга ва ижодий фаолиятга йўналтириш орқали кўп вариантлик ва эвристик хусусиятлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Информатика»  фани мисолида ўқув жараёнини интегратив шаклда ташкил қилишнинг дастурий таъминоти, ўқув-методик материаллар тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интегратив ўқитишнинг моделлари (юзма-юз ўқитиш модели (Face-to-Face Driver, алмашилган ҳолда ўқитиш модели (Rotation), мослашувчан ўқитиш модели (Flex), онлайн лаборатория (Online Lab), мустақил тарзда аралаш ўқитиш (Self-blend), он-лайн бошқарувчи (Online Driver)) таҳлил қилинган ва республикамиз таълим тизимига мос келувчи модель – алмашилган ҳолда ўқитиш модели (Rotation) аниқланганлиги бўйича маълумотлар “Ўзбекистон Республикасида рақамли трансформация: муаммо ва истиқболлари” номли илмий-тадқиқот лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг, 02.11.2021 й., қ.р.2345) доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 февралдаги 02-07-374/04-сон далолатномаси). Натижада, интегратив ўқитишнинг мос келувчи моделини аниқлаш ва тавсифлаш имконияти оширилган. 
масофадан ўқитишда қўлланиладиган халқаро стандартларни (AICC (Airline Industry Computer Based Training Committee), IMS (Instructional Management Systems), LTSC (Learning Technology Standards Committee), SCORM (Sharable Content Object Reference Model) таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали ўқув-методик ва дастурий воситаларга қўйиладиган талабларни такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Информатика” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи билан берилган 500-137-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқув-методик ва дастурий воситаларга қўйиладиган талабларни тадқиқ қилиш ва умумлаштиришга эришилган. 
ўқитишни ва ўқув контентини бошқариш тизимларидан (Claroline, Sakai, Moodle, Ilias, ATutor) таълим жараёнида фойдаланишни тадқиқ қилиш орқали (тизим интерфейсининг қулайлиги, бир неча тиллар учун мўлжалланганлиги, интегратив таълимда қўллаш мумкинлиги, кенг тарзда қўлланиладиган форматлардан фойдаланиш мумкинлиги, ўқувчилар сонига чегара), электрон ўқитиш курсларининг таркибий тузилиши аниқланган ва Moodle LСMS тизими асосида олинган маълумотлар “Ўзбекистон Республикасида рақамли трансформация: муаммо ва истиқболлари” номли илмий-тадқиқот лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг, қ.р.2345, 02.11.2021 й.)  доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 февралдаги 02-07-374/04-сон далолатномаси). Натижада, Moodle тизими асосида «Информатика»  фанини интегратив шаклда ўқитишнинг методик тизимини ишлаб чиқишга эришилган;   
ўқитишнинг мақсади, мазмуни, шакллари, методлари, воситалари, назорат шаклларига кўра интегратив шаклда ўқитишнинг дидактик модели ҳамда «Информатика» фани бўйича ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш методикасига оид тавсиялар асосида “Информатика” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи билан берилган 500-137-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, яратилган масофадан ўқитиш web-курси фанга оид методик таъминотни оширишга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш