Сайт тест режимида ишламоқда

Исломова Ҳафиза Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 10-11-синф ўқувчиларида бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD /Ped2250. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор, Суюнов Хуснитдин Милтиқбоевич, педагогика фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 10-11-синф ўқувчиларида бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантириш методикаси адабиётлар билан ишлашга ақлий-ижодий ёндашув, адабиёт фанини ўрганишнинг В1 ва В1+ даражасидаги халқаро баҳолаш дастурларини миллий қадриятларга босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш модели таққослаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантириш босқичларини ижодий, объектив, субъектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасига миллий ва маданий жиҳатдан мантиқий идентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини ривожлантириш жараёни босқичлари ўқувчиларнинг матн, тасвир кўринишидаги ўқув материалларини, ўқув мотивларини вертикал ва горизонтал алоқаларга субъектив тарзда интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган;
бадиий асарларни таҳлил этиш модули ўқувчиларда шахсий-касбий фазилатларини миллий менталикка хос педагогиканинг тарбиявий имкониятларининг праксиологик талқинини ифода этиш орқали дидактик жараёнларни мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар:
ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантириш методикаси адабиётлар билан ишлашга ақлий-ижодий ёндашув, адабиёт фанини ўрганишнинг В1 ва В1+ даражасидаги халқаро баҳолаш дастурлари миллий қадриятларга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 августдаги 02-07-2177/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантиришнинг фалсафий-эстетик, психологик-педагогик имкониятларини таҳлил этиш имкони оширилган;адабиёт дарсларида 10-11-синф ўқувчилари билан бадиий асарни таҳлил қилиш моделини ўқувчилар ўртасида бадиий
 ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш модели таққослаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантириш босқичларини ижодий, объектив, субъектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасига миллий ва маданий жиҳатдан идентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 августдаги  02-07-2177/04-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий асарларни ўрганишда таҳлил усулларидан фойдаланишнинг методик жиҳатларини такомиллаштиришга эришилган; 
ўқувчиларда бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини ривожлантириш жараёни босқичлари ўқувчиларнинг матн, тасвир кўринишидаги ўқув материалларини, ўқув мотивларини вертикал ва горизонтал алоқаларга субъектив интерпретация қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 августдаги  02-07-2177/04-сон маълумотномаси) Натижада, ўқувчиларнинг бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
бадиий асарларни таҳлил этиш модули ўқувчиларда шахсий-касбий фазилатларини миллий менталикка хос педагогиканинг тарбиявий имкониятларининг праксиологик талқинини ифода этиш орқали дидактик жараёнларни мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан ОТ-Ф1-118 рақамли “Бўлажак ўқитувчиларнинг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 августдаги  02-07-2177/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган. 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш