Сайт тест режимида ишламоқда

Исақулов Тўлқин Маҳмуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан 3D форматли электрон қўлланма яратиш ва фойдаланиш методикаси (5-синф мисолида)», 13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1508.
Илмий раҳбар: Турсунов Самар Қузиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна,  педагогика фанлари доктори, доцент, Маматов Дилмурод Нормуротович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан 3D форматли электрон қўлланма яратиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани таълим олувчилар ўртасида маълумот алмашиниш, янги тасаввурлар, ғоя ва фикрлар электрон таълим муҳитини яратиш функциясини визуал тасвирлаш имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дарс фаолияти мониторингини олиб борувчи 3D форматли электрон қўлланма мазмуни тeскaри aлoқaни ўрнaтиш, ўқувчининг мoтивaциясини мақсадли oшириш, крeaтив фикрлaшини мотивацион ривoжлaнтириш тaмoйиллaргa aсoслaнгaн электрон-таълимий ресурслар заҳираси  такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дарс ва дарсдан ташқари ўқув фаолияти мустақил ижодий имкониятларини ахборот тизимларини қуриш тамойиллари, мантиқий маълумотлар моделларини босқичма-босқич кенгайтириш, касбий-яратувчанлик, аналитик-синтетик тафаккур параметрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан электрон таълим муҳитида 3D форматли электрон қўлланмаларни қўллаш самарадорлиги тасодифий функциялар статистик назариясидан фойдаланиш негизида натижавий модел аниқлиги бўйича назоратлаш элементларини электрон контент ва автоматик баҳолаш имкониятларига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан 3D форматли электрон қўлланма яратиш ва фойдаланиш методикаси бўйича олинган натижалар: 
умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани таълим олувчилар ўртасида маълумот алмашиниш, янги тасаввурлар, ғоя ва фикрлар электрон таълим муҳитини яратиш функциясини визуал тасвирлаш имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар И-ОТ-2019-8-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 декабрдаги 02-07-4265/04-сон маълумотномаси). Натижада, 5-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методикаси ҳамда таълим сифати мониторинги самарадорлигини ошириш имконини яратган;
 “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дарс фаолияти мониторингини олиб борувчи 3D форматли электрон қўлланма мазмуни тeскaри aлoқaни ўрнaтиш, ўқувчининг мoтивaциясини мақсадли oшириш, крeaтив фикрлaшини мотивацион ривoжлaнтириш тaмoйиллaргa aсoслaнгaн электрон-таълимий ресурслар мазмуни  такомиллаштиришга оид тавсиялар I-OT-2019-09-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3D интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида яратилган видео дарсларни шакллантиришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 декабрдаги 02-07-4265/04-сон маълумотномаси). Натижада, 3D форматли электрон қўлланмадан фойдаланишнинг педагогик имкониятларини таҳлил этишга эршилган.
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дарс ва дарсдан ташқари ўқув фаолияти мустақил ижодий имкониятларини ахборот тизимларини қуриш тамойиллари, мантиқий маълумотлар моделларини босқичма-босқич кенгайтириш, касбий-яратувчанлик, аналитик-синтетик тафаккур параметрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар ОТ – Атех-2018-519 “КИМлар асосида виртуал ресурслар Web иловасининг дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 декабрдаги 02-07-4265/04-сон маълумотномаси). Натижада, 5-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанида ўқувчилар ўқув фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таълим ресусрларини яратиш имкониятини кенгайтирган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан электрон таълим муҳитида 3D форматли электрон қўлланмаларни қўллаш самарадорлиги тасодифий функциялар статистик назариясидан фойдаланиш негизида натижавий модел аниқлиги бўйича назоратлаш элементларини электрон контент ва автоматик баҳолаш имкониятларига трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар И-ОТ-2019-8-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 декабрдаги 02-07-4265/04-сон маълумотномаси). Натижада, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дарс фаолияти мониторингини олиб боришнинг интеграллашган электрон тизимини такомиллаштиришга эришилган. 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш