Сайт тест режимида ишламоқда

Раджабов Озодбек Аминбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда темир йўллар тарихи (1925-1945 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar745.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Тоғаева Анорой Зайниддиновна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925-1945 йилларда Ўзбекистонда темир йўл транспорти тарихи ва соҳада юз берган ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1925-1945 йилларда темир йўллар соҳасини такомиллаштириш учун маблағ ажратилиши, магистрал, транзит, маҳаллий аҳамиятга молик темир йўл тармоқлари ва шаҳобчаларининг таъмирланиши (Самсоново-Термиз, Федченко-Шаҳрихон, Федченко-Андижон-Қўқонқишлоқ, Андижон I-Чинобод) ҳамда янгиларининг (Самарқанд-Ургут-Панжикент, Андижон II-Қўқонқишлоқ, Тошкент-Ангренкўмир, Тошкент-Товар станцияси) барпо этилиши натижасида асосан Марказ манфаатларига жавоб берувчи темир йўл йўналишларининг иқтисодий самарадорлиги ошиб борганлиги очиб берилган;
темир йўл тармоқлари орқали республика ҳудудидан арзон хомашё маҳсулотлари (асосан, пахта толаси, фойдали қазилмалар, мева-сабзавотлар) ташиб кетилиб, асосий эътибор Фарғона водийсининг йирик пахтакор районлари ва фойдали қазилмаларга бой Қашқадарё, Сурхондарё ҳудудларидан ўтувчи магистраль тармоқларга қаратилиб, хомашё етиштириш суръати паст иқтисодий районларга етарлича аҳамият берилмаслиги оқибатида ҳудудларнинг темир йўл излари билан қамраб олиниши ва ривожланишида номутаносибликлар вужудга келганлиги аниқланган;
темир йўл тармоқларида юк ва йўловчи ташиш масаласи республика аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда эмас, балки БКП(б) нинг режалари асосида амалга оширилиши ва қатнов жараёнларининг иқтисодий самарадорлиги республикадан қанча маҳсулот ташиб кетилганлиги билан баҳоланиши натижасида тармоқдаги бозор механизмининг издан чиққанлиги ва молиявий ҳисоботлар тўғри юритилмаганлиги сабабли соҳанинг таъмирланиши учун ажратиладиган маблағлар миқдорининг камая бориши ҳамда таъмир материалларининг ўз вақтида етказилмаслиги тармоқ фаолиятида узилишларга олиб келганлиги асосланган;
соҳада кадрлар тайёрлашнинг муайян тизими йўлга қўйилмаганлиги, маҳаллий миллат вакилларини тармоққа жалб этиш масаласига етарлича эътибор қаратилмаганлиги оқибатида иккинчи жаҳон уруши йилларида темир йўл тармоғида мутахассислар етишмовчилиги яққол кўзга ташланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда темир йўллар тарихи (1925-1945 йй.) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистон ССР ташкил топгач, БКП(б) МҚ томонидан халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари сингари темир йўллар соҳасини такомиллаштириш борасида дастлабки қадамлар ташланганлиги, магистрал, транзит, маҳаллий аҳамиятга молик темир йўл тармоқлари ва шохобчаларининг таъмирланиши (Самсоново-Термиз, Федченко-Шаҳрихон, Федченко-Андижон-Қўқонқишлоқ, Андижон I-Чинобод), янгиларининг барпо этилиши (Самарқанд-Ургут-Панжикент, Андижон II-Қўқонқишлоқ, Тошкент-Ангренкўмир, Тошкент-Товар станцияси) кабиларнинг иқтисодий самарадорлиги, совет тузуми даврида темир йўл тармоқлари орқали республика ҳудудидан арзон хомашё маҳсулотлари (асосан, пахта толаси, фойдали қазилмалар, мева-сабзавотлар)нинг ташиб кетилиши, эски темир йўл шахобчаларнинг таъмирланиши, янги линияларнинг барпо этилиши аҳоли турмуш даражасига, республика маҳаллий иқтисодиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатганлиги, темир йўл тармоқларида юк ва йўловчи ташиш масаласи республика аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бўлмаганлиги каби натижалардан “Ўзбекистон Темир Йўллари” Акциядорлик Жамиятининг чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Темир Йўллари” Акциядорлик Жамиятининг 2022 йил 15 мартдаги 01/1230-22-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар Ўзбекистон темир йўллари тизимидаги ташкилотлар томонидан олиб борилаётган республикадаги темир йўл тармоқларини кенгайтириш ва темир йўлчилик анъаналарини тиклашга қаратилган тадқиқотларини илмий манбалар билан бойитишга хизмат қилган; 
 1925-1945 йилларда Ўзбекистон темир йўлларидаги ўзгаришлар, янги ҳаракатланиш линияларининг очилиши, эски темир йўл тармоқларининг таъмирланиши, темир йўллар тизимининг молиявий аҳволи, темир йўл тармоқларига алоқадор инфратузилма масалалари, темир йўллар орқали республикага олиб келинган турли маҳсулотлар ва Ўзбекистондан ташиб кетилган хомашё турлари, темир йўллар тармоғидаги кадрлар масаласи, аҳолининг темир йўллардан фойдаланиши динамикаси, йўловчи ташиш ва уларга хизмат кўрсатиш маданиятининг аҳволи, темир йўл тармоғи ходимларининг ижтимоий ҳимояси масаласи, темир йўллар қурилиши жараёнлари ва унда иштирок этган ишчиларнинг ёш ва жинс таркиби таҳлил қилиб чиқилганлиги каби натижалардан “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Etno” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 9 декабрдаги 02-40-1845-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда собиқ совет даврида темир йўллар ҳолати тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган. 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш