- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида иштирок этди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда, шунингдек, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳамда кенгаш бош котиби Бағдат Амреев ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус иштирок этди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус тарқалишини чеклаш, унинг аҳоли ҳаёти ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Махсус республика комиссияси тузилиб, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш, карантин режимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилди.
-
Президентимизнинг қайд этишича, қисқа муддатда фуқароларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўтказилгани — элимизнинг мазкур хавф-хатарга қарши елкама-елка курашишга тайёр эканлигининг ёрқин исботи.
— Мана шундай оғир синов дамларида кўпмиллатли халқимиз саросима ва ваҳимага тушмасдан, аксинча, четдан келган бу балонинг тезроқ ўтиб кетишига, ҳадемай яхши кунлар келишига ишониб, ўзининг мустаҳкам иродаси, меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.
-
Бош прокуратура жорий йилнинг 4 апрелида короновирус кенг тарқалишининг олдини олиш, тегишли хизматларга мазкур касалликка чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни тезкор равишда аниқлаш ва уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотини чеклаш бўйича кўмаклашиш чораларини белгилади.
Жумладан, Бош прокуратурада короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро Штаб, ҳудудларда эса, идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.
Мазкур гуруҳлар короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади, уларнинг эпидемиологик маршрути, ким билан қачон, қаерда мулоқотга киришганини аниқлайди.
-
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:
❗️ Марказий банк қуйидагилар учун шарт-шароитлар яратиш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш чораларини кўрсин:
?тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктириш тақдим этиш;
-
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:
❗️ Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари,
шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинсин. -
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:
❗️ Белгилансинки, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар қуйидагилар:
✅ туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, “Uzbekistan Airways” АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация маркази” ДУК юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлайди;
✅ товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш
ва тўлаш ҳуқуқига эга;✅ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади.
-
Президент Ш. Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
❗️Ҳужжатдан парча:
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
? 2020 йил 31 декабрга қадар 1-иловага* мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгилансин.
?Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун олиб кириладиган
хомашё, материаллар, аксессуарлар ва бутловчи қисмларнинг нархини пасайтиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан таклифл -
Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалишди.
Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.
-
АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири — «The Diplomat» Марказий Осиёда коронавирусга қарши қандай курашилаётгани ҳақида мақола эълон қилди.
Қувонарлиси шундаки, ушбу таҳлилий материалда коронавирусга қарши Ўзбекистон танлаган йўл муваффақиятли экани алоҳида таъкидланган. Ҳукумат барча маълумотларни очиқ ва ошкора эълон қилаётгани ҳамда аҳоли ахборот олиши учун бепул интернетни йўлга қўйгани қайд этилган.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering