- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:
– “сариқ” ҳудудларда:
✔ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
✔ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
✔ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига; -
Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.
✔Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:“қизил” ҳудудларда:
-риэлторлик фаолияти;
-реклама ва маркетинг фаолияти;“сариқ” ҳудудларда “қизил” ҳудудларга қўшимча равишда:
- автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим); -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.
Коронавирус пандемияси бутун дунёга тарқалиб, инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирмоқда. Мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, халқимизнинг чуқур тушуниши ва сабр-тоқати билан бу офат жиловланиб, оммавий ёйилиб кетишининг олди олиняпти. Қисқа фурсатларда даволаш-профилактика муассасалари ва карантин зоналари қурилгани бунда муҳим омил бўлди.
Зангиота туманидаги махсус шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган.
-
Бу ҳақда бугунги видео-селектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:
Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.
Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади. -
Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:
Аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар. -
11 майдан эътиборан туман ва шаҳарлар карантин даражаси бўйича тоифаларга ажратилиб, "яшил", "сариқ" ва "қизил" ҳудудларга бўлинган. Қуйида барча туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси кўрсатилан рўйхат билан танишишингиз мумкин.
-
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2779 тага етди
Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг барчаси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Айни вақтда шифохоналарда 473 бемор даволанмоқда.
-
✅ Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.
❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:
✅ 40 миллион сўмлик моддий ёрдам;
✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
-
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси, шунингдек, олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ушбу жараёнлар тегишли тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда ўтказилиши учун барча имкониятларни яратиш чоралари кўрилди.
Бугун мазкур масалага бағишланган онлайн семинар ташкил этилди. Унда Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, мутасадди ходимлар, республика олий ўқув юртларининг соҳага масъул проректорлари иштирок этдилар. -
«Сардоба» сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering