- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Юртимиз ёшлари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва тўғри ечим бериш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ташкил этилаётган “Ёшлар куни” доирасида ўтказилган бу галги учрашув улуғ саркарда, давлат ва сиёсат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги юртимизда кенг нишонланаётган байрам тадбирлари билан уйғун ўтказилгани алоҳида эътиборга сазовор бўлди.
9 апрел куни Alfraganus universityда Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда олий таълим муассасаси раҳбарияти, илмий-педагогик жамоа, хусусан, 160 нафар ёш мутахассис-ўқитувчилар, докторант ва талаба-ёшлар иштирок этди. -
Бугунги кунда давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ахборот олиш эркинлиги ҳамда жамоатчилик назоратига устувор аҳамият қаратилмоқда. 8 апрел куни Олий аттестация комиссиясида жорий йил I чорак якуни бўйича ҳисобот анжумани ўтказилди.
Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари, докторат ва мустақил илмий тадқиқотчилар, кенг илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этди. -
2 апрел куни Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов Бухоро вилоятида бўлиб, олий таълим ташкилотларида илмий изланишлар олиб бораётган ёш илмий тадқиқотчилар ва илмий-педагогик жамоалар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди. Учрашувлар дастлаб Бухоро давлат университетида Бухоро халқаро университети ва Осиё халқаро университетлари илмий тадқиқотчилари, педагогик жамоалари ҳамда куннинг иккинчи ярмида Бухоро давлат педагогика институтида ташкил этилди. -
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланиб, жойларда ёшлар билан очиқ ва юзма-юз мулоқотлар ташкил этилишига муҳим эътибор қаратилмоқда. Зеро, самимий ва дўстона учрашув ва суҳбатлар ёшларда ўзига ишонч ва ғурурни уйғотиши билан бирга, уларни ўйлантираётган масалаларга тез ва тўғри ечим топишда катта аҳамият касб этмоқда.
Жорий йилнинг 26 март куни Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотларида бўлиб, илмий-педагогик ва олимлар жамоаси ҳамда ёш илмий тадқиқотчилар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди. Учрашувлар дастлаб Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Нукус давлат педагогика институти, ундан сўнг эса, Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Табиий фанлар ва Гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтларида ташкил этилди. -
19 март куни ОАК раиси А.Т.Юсупов томонидан Тошкент шаҳрида Миллий эстрада санъати институтининг илмий-педагогик жамоаси ҳамда ёш илмий тадқиқотчилари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.Учрашувда олий таълим ташкилотининг 135 нафар илмий-педагогик жамоаси, хусусан 35 ёшгача бўлган 102 нафар ёш тадқиқотчи иштирок этди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган тадбирда Янги Ўзбекистонни барпо этишда илм-фаннинг ўрни, илмий-педагогик кадрлар фаолияти ва илмий-амалий салоҳиятининг аҳамияти ва бу борада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса ёш олимларни, аёл-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш борасидаги амлий ишлар хусусида фикрлар билдирилди. Юзма-юз учрашувда ёш тадқиқотчиларнинг олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар аттестациясига доир 10 та саволига батафсил тушунтиришлар берилди ва 1 нафар тадқиқотчининг илмий фаолияти юзасидан жойида намунавий тарзда услубий ёрдам кўрсатилди. -
Обод ва осойишта юртда файз - барака бўлади. Зотан, поклик, озодалик, саранжомлик ҳамда саришталик қалбларга шукуҳ, меҳр-оқибат ва эртанги кунга ишонч, қувват беради.
Мамлакатимизда улуғ айёмлар арафасида маҳалла-кўй ва жамоат ташкилотларни обод қилиб, байрамни хуш кайфиятда кутиб олиш мақсадида умумхалқ ҳашарларини ўтказиш эзгу анъанага айланган. Рамазон ҳайити ва Наврўз умумхалқ байрами арафасида бутун республикамиз бўйлаб ташкил этилган “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остидаги хайрия ҳашари Олий аттестация комиссиясида ҳам фаоллик билан, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. -
12 март куни Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Термиз давлат университети, Термиз иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда куннинг иккинчи ярмида Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети ва Термиз давлат педагогика институтининг илмий-педагогик жамоаси ҳамда ёш илмий тадқиқотчилари билан учрашув ва сайёр қабуллар ташкил этди.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгилангани муносабати билан олий таълим муассасаларининг ёш илмий тадқиқотчилари билан ҳам алоҳида мулоқотлар ўтказилди. -
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олий аттестация комиссиясида “Ҳамиша эъзоз ва эътибордасиз!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ОАК раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирок этиб, муассасада фаолият юритаётган хотин-қизларни ушбу қутлуғ айём муносабати билан самимий муборакбод этдилар.Сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса таълим, илм-фан, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этдилар. Бунда мамлакатимиз бўйлаб “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир” шиори остида “Аёлларни эъзозлаш ойлиги” асносида хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, сиҳат-саломатликларига эътибор бериш бўйича комплекс тадбирлар ташкил этилаётгани таъкидлаб ўтилди.
-
Маълумки, жорий йилнинг 24 феврал куни “Кўксарой” қароргоҳида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз ёшлари билан бевосита мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этди. Эътиборлиси, очиқ ва самимий мулоқотларда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимиз учун таълим, спорт, касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳалар учун грант маблағлари ажратилиши бўйича қўшимча имкониятлар яратилиши юзасидан фикрлар билдирилди. Бунда эндиликда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилиши асносида масъул раҳбарларнинг маҳалла ва таълим муассасаларига бориши ва ёшлар муаммоларини ўрганган ҳолда амалий ечимлар таклиф қилиши ташаббуси билдирилди.
Жорий йилнинг 5 март куни Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. -
Юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш, ёшлар ва аёл-қизларнинг замонавий талаблар асосида илм-фан сирларини ўрганиши ҳамда фундаментал илмий-инновацион лойиҳалар бўйича долзарб йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориши учун катта эътибор қаратилмоқда.
Ушбу жараёнларда илмий тадқиқотчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда аттестация жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда илмий жамоатчилик ва масъул ташкилотлар билан мунтазам равишда бевосита мулоқотнинг ўрни муҳим.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering