- Asosiy sahifa
- E’lonlar
-
Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди.
-
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.
Савол: Масофадан ишлайдиган ташкилотларни тоифалари борми? Улар қайси мезонлар бўйича аникланади: масофадан ишлаш мумкин, ишчиларни таътилга чикариш керак ва х.з. Айниқса, хусусий секторда бу масала қандай ечилади? Бизнес раҳбари ўзи қарор қабул қиладими (тавсиялар асосида) ёки бу мажбурийми?
Жавоб: Коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.
Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.
-
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Чартер рейслар графигига мувофиқ 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да), Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркия Республикасининг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади. Шунигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.
-
UZ: «Бош вазир томонидан 15 мартда ўтказилган йиғилишда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида кўрсатма берилган.
Агар карантин тадбирларини ўтказиш тартиби бузилганда Маъмурий ва Жиноят кодексида жавобгарлик бор.
МЖтК. 54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», — Севара Ўринбоева. -
Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.
Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.
Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.
-
COVID-19 ЮҚТИРИБ ОЛГАН 1 НАФАР ШАХС 30 КУНДА 406 КИШИНИ ЗАРАРЛАШИ МУМКИН.
?Бу кўрсатгич 2,5 тани ҳам ташкил этиши мумкин. Агарда... -
Олий аттестация комиссияси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча чора-тадбирларни белгилади:
1. Илмий даражалар бўйича:
илмий кенгашлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш номуайян муддатга тўхтатилди.
Изоҳ: номуайян муддат ўтганидан кейин илмий кенгашлар томонидан тақдим этиладиган аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиш тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ОАК томонидан тезкор кўриб чиқилиши таъминланади.
Номуайян муддат ўтганидан кейин диссертациялар ҳимояларини сессиялар тарзида ташкил этиш бўйича тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилинган ҳолда ОАК томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилади.2. Илмий унвонлар бўйича:
илмий унвонлар бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш номуайян муддатга тўхтатилди. -
Олий аттестация комиссияси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни белгилади:
1. Илмий даражалар бўйича:
илмий жамоатчилик, изланувчилар ҳамда диссертация ёқлайдиган талабгорлар ва уларнинг яқинлари соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида илмий кенгашлар ва илмий семинарлар мажлисларини ўтказиш номуайян муддатга тўхтатилди;
илмий кенгашлар ва илмий семинарларга тақдим этилган ҳужжатлар(диссертация, автореферат ва бошқалар) электрон тарзда кўриб чиқилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари иш бажарилган муассасалар ва талабгорларга тегишли электрон манзиллар орқали етказилади;
диссертация ҳимояси куни белгиланиб, нашр қилинган авторефератлар асосида кейинчалик диссертация ҳимоясига рухсат берилади. -
(Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори Азамат Акбаровнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи юзасидан)
2019 йил декабрь ойининг бошларида ОАКга “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг биринчи проректори Азамат Акбаровга Босния ва Герцеговина давлатининг BURCH халқаро университети томонидан берилган ва 2019 йил 5 февралда ОАК Раёсатининг қарорига асосан нострификация қилинган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломининг қалбакилиги тўғрисида оғзаки маълумотлар келиб тушади.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering