- Асосий саҳифа
- ОАВ олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳақида
-
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси(ОАК) томонидан ташкил этилган тадбирда соҳа ҳодимлари, мутахассислар, ёш олимлар, эркин тадқиқотчилар ва журналистлар иштирок этди.
– Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК раиси Аҳмадбек Юсупов. – Илм-фанда ҳам қатор ютуқларга эришилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда комиссиямиз тизимида ҳам қатор ўзгаришлар қилинди. ОАК фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда рейтинги юқори 30 та олий таълим муассасаси қаторига кирган олийгоҳларга имтиёзлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ва Мудофаа вазирлиги ҳайъати тавсия этган идоравий мансуб олий таълим муассасалари кенгашларига синов тариқасида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб талабгорларни бевосита доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларида, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб эса профессор илмий унвонида тасдиқлаш ҳуқуқи бериш кўзда тутилган.
-
31 май куни миллий матбуот марказида Олий аттестация комиссияси раҳбарияти иштирокида «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чоралари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан ташкил этилган тадбирда соҳа ходимлари, мутахассислар, ёш олимлар, эркин тадқиқотчилар ва журналистлар иштирок этди.
-
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПП-4958 сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сонли қарорлари қабул қилинди.
Ушбу қарорларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида 2017 йил 1 июль куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси томонидан видеоселектор семинари ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.
-
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида «Илм-фан тараққиёти – жамият ривожланишининг кафолати» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) раиси Юсупов Ахмадбек Таджиевич иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва 60 дан ортиқ мустақил изланувчилар иштирок этишди.
Бош меню
- «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетени»
- Диссертация асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати
- Очиқ маълумотлар
- Ихтисосликлар рўйхати
- Раёсат мажлислари
- Интерактив хизматлар
- Ёшлар сиёсати
- Гендер тенглик
- Коррупцияга қарши курашиш
- Таҳлилий маълумотлар
- Бўш иш ўринлари
Янгиликларга обуна бўлиш
Фойдали ресурслар
Сўровнома
-
Олий аттестация комиссияси расмий веб-сайтига баҳо беринг