- Asosiy sahifa
- Matbuot
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги Низом”нинг 30-бандига асосан Ўзбекистон РеспубликасиОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.4-сон қарори билан Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳуқуқи 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар Рўйхатига киритилган миллий илмий нашрлар таҳририяти вакиллари иштирокида ишчи-семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда чоп этилаётган илмий мақолалар сифатини янада ошириш ҳамда журналларни баҳолашнинг миллий рейтинги тизимини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар Рўйхатига киритилган миллий илмий журналларнинг электрон ахборот базасини шакллантириш, уларнинг рейтингини баҳолаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering