- Asosiy sahifa
- Matbuot
-
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базаларини олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёнини рақамлаштириш бўйича ахборот тизимлари билан интеграциялаш ишлари амалга оширилмоқда.
-
Бугун Янги Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилмоқда. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари дастуруламал вазифасини ўтамоқда.
-
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги демократик ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролар учун ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланиш учун яратилган зарур шароитлар ўзининг ижобий баҳосини топиб улгурди десак, хато қилмаймиз. Буни Олий аттестация комиссияси фаолияти мисолида ҳам кўриш ва ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу борада ОАК “тезкор алоқа хизмати” фаолиятини алоҳида таъкидлаш керак.
-
Жаҳон тажрибасида илмий тадқиқот ва нашр ишларида плагиатга жиддий эътибор билан қаралади. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, IT-технологиялардан самарали фойдаланилиши муҳим аҳамият касб этади.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва кўрсатмалари мамлакатимизда таълим ва илм-фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантиришда методологик асос бўлиб хизмат қилмоқда. 2017 йил 1 июлдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълимда икки поғонали тизимининг жорий этилиши самарали илмий фаолият учун зарур шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, соҳада халқаро интеграцияни жадал ривожлантириш каби йўналишларда катта имкониятлар яратди.
-
Аёл эъзоз ва эҳтиром этилган жамият барча замонларда ҳам юксак ўринда бўлган. Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани, унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади. Шу мезондан келиб чиқилса, бизнинг давлатимиз халқпарвар ҳамда адолатли экани комил ишонч билан эътирофга муносиб. Хусусан, илм-фан ва таълим тизимда хотин-қизлар учун яратилган шароитлар таҳсинга сазовор. Аёллар таълимига берилаётган алоҳида эътибор туфайли ўтган йили олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бундан олти йил аввал олийгоҳларда 110 минг нафар хотин-қиз таҳсил олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 400 минг нафарга етди.
-
Бугун юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Янги Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ва эришилаётган натижалар алоҳида эътирофга лойиқдир.
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 21 ноябрдаги “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда 2020 йил 28 апрелда қабул қилинган “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари рақамли иқтисодиётни шакллантиришда дастурул-амал вазифасини ўтамоқда. -
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 март куни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида, бундай инсонларни дунёга келтириб, тарбиялаган, улуғвор ишларга руҳлантирган фозила аёллар ҳам кўп бўлган. Бугун ҳам хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллаларда фидойилик кўрсатмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги лойиҳалар билан танишди.
Коммунал хизматлар миллионлаб аҳоли турмушига дахлдор масала. Илгари кўп қаватли уйларга хизматни фақат мулкдорлар ширкати кўрсатар, техника ва мутахассислар етишмаслиги сабабли унинг сифати паст эди. Бугунги кунда эса бошқа бошқариш шакллари ҳам жорий қилинган.
-
Президент Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин. Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик ва инвестицияларга тўсиқ бўлади.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering