- Asosiy sahifa
- Me’yoriy-texnik hujjatlar
-
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилиш 28-сонли баёнининг 36-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда - ОАК) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар (кейинги ўринларда — Илмий кенгашлар) фаолиятига ва экспертиза жараёнига илмий даражали тажрибали хорижий ватандошлар ва мутахассислар (кейинги ўринларда – хорижий экспертлар)ни жалб этишда ҳамкорликда ҳаракат қиладилар. -
1. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) фаолияти бўйича маълумотларни олиш тартиби” Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
2. ОАК фаолияти бўйича маълумотларни олиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти-нинг очиқлиги тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади -
1. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) очиқ коллегиал органларимажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби» Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
2. Мазкур тартиб ОАК Раёсати, ОАК Тартиб-қоида комиссияси ва Апелляция комиссиясининг очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирокини таъминлаш тартибини белгилайди.
3. Мурожаат тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ ҳолда ОАК томонидан кўриб чиқилади.
ОАК ўрнатилган тартибда ахборотдан фойдаланувчиларга ёзма равишда тегишли маълумотларни, жумладан ахборотдан фойдаланувчиларни мажлисга таклиф қилиш тўғрисида маълумот беради -
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги қоидалар (Қоидалар) идоравий хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги тартибни белгилаб беради.
2. Қоидаларга мувофиқ қуйидаги йўналишдаги материаллар хизмат сири ҳисобланади:
эксперт кенгашлари фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
апелляция комиссияси фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
ёпиқ аттестация ишлари ҳамда шунга мувофиқ тегишли тузилмалар фаолияти;
Тартиб-қоида комиссияси фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
ОАК аппарати ички хизмат ҳужжатлари -
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) фаолияти бўйича ахборот олиш учун фойдаланувчи шахсан ўзи ёки қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг ваколатли вакили орқали ОАКга мурожаат қилиши мумкин. ОАК фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан ОАК веб-сайти орқали электрон ҳужжат шаклида) берилиши мумкин.
2. ОАК фаолияти бўйича сўровда фойдаланувчининг почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, фойдаланувчининг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши, агар сўров юридик шахс томонидан берилган бўлса ташкилот номи, манзили ва мансабдор шахснинг Ф.И.Ш. кўрсатилиши шарт.
3. ОАК фаолияти бўйича ахборотлар давлат тилида ёки сўралаётган тилда тақдим этилади.
4. Қонунда белгиланган талаблар асосида аноним деб топилган сўров кўриб чиқилмайди -
«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори, Рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп этган муаллифга фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши мумкин.
-
«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган камида учта ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда учтагача ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши мумкин.
Ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш услубий жиҳатдан қуйидагилар асосида амалга оширилади.
- O‘zbekiston Respublikasi Qonunlari
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlari va farmonlari
- O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari
- Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
- Hujjat loyihalari
- Kuchini yo‘qotgan me’yoriy hujjatlar
- Me’yoriy-texnik hujjatlar
- O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining bitim va xalqaro shartnomalari
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering