Sayt test rejimida ishlamoqda

ОАК Раёсатининг 2018 йил 6 январдаги
248/2-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги қоидалар (Қоидалар) идоравий хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги тартибни белгилаб беради.
2. Қоидаларга мувофиқ қуйидаги йўналишдаги материаллар хизмат сири ҳисобланади:
эксперт кенгашлари фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
апелляция комиссияси фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
ёпиқ аттестация ишлари ҳамда шунга мувофиқ тегишли тузилмалар фаолияти;
Тартиб-қоида комиссияси фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
ОАК аппарати ички хизмат ҳужжатлари;
ОАК Раёсати фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;
илмий даражалар талабгорлари ва тасдиқланганларнинг аттестация ишига оид шахсий маълумотлари;
илмий унвонлар талабгорлари ва тасдиқланганларнинг аттестация ишига оид шахсий маълумотлари;
ОАК аппарати ходимлари, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлари аъзолари тўғрисидаги шахсий маълумотлар;
давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар.
3. ОАК аппарати ходимлари, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлари аъзолари, жалб қилинадиган экспертлар хизмат сири ҳисобланган материалларни ошкор қилиши мумкин эмас.
4. Хизмат сири ҳисобланган материалларни ошкор этилган ҳолларда:
давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилганларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади;
идоравий хизмат сири ҳисобланган материалларни ошкор қилганларга нисбатан тегишли чора, жумладан лавозимидан озод этиш чораси қўлланилади.

Юклаб олиш: Oshkor_etmaslik_qoidalari.pdf 

Yangiliklarga obuna bo‘lish