Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 2018 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. OAK Раёсатида жами 1358 (409%, 332) та аттестация иши кўриб чиқилди. 187 (296,8%, 63) нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 571 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражасида, 106 (342%, 31) нафар талабгор профессор, 77 (226,4%, 34) нафар талабгор катта илмий ходим ва 353 (273,6%, 129) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 3 та фан доктори, 19 (380%, 5) та фан номзоди ва 18 (1) та PhD дипломи нострификация қилинди. OAK Раёсатида 24 (266,6%, 9) та аттестация ишларига рад жавоби берилди (жами кўрилган ишларга нисбатан 1,7%).

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши.

Давлат дастури доирасидаги тадбирлар ижроси бўйича Олий аттестация комиссияда, жумладан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

раҳбариятнинг ойлик иш режаларига мувофиқ Бухоро, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самақанд, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган тадқиқотчилар ва илмий жамоатчилик билан жойида учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилинди. Ўтказилган учрашувларда 1950 нафардан ортиқ киши иштирок этиб, жами 822 та саволга тушунтириш­лар берилди ва сайёр қабулларда 193 нафар тадқиқотчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди.

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ижроси юзасидан ОАКда жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили, ОАК аппатати ходимлари ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар илмий котиблари иштирокида «Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид» мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси мутахассиси ўз маърузаси билан иштирок этди. Маърузада бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли тадбирларнинг норматив-ҳуқуқий, ташкилий ва амалий жиҳатлари ёритиб берилди ҳамда коррупция масалалари бўйича ташкилотлар фаолиятини баҳолаш мезонлари юзасидан ахборот берилди ва коррупция масалаларига оид қатор саволларга малакали жавоб олинди. Шунингдек, мазкур тадбирда илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш соҳасида аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш, коррупцияни келтириб чиқарувчи ҳолатларга барҳам бериш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашинилди.

Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар.

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, жумладан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

аттестация ишларига талабларнинг ягоналиги таъминланиб, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими шароитида 855 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) ва 359 нафар талабгор фан доктори (DSс) илмий даражаларида тасдиқланди;

жойларда мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самақанд, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган тадқиқотчилар ва илмий жамоатчилик билан жойида учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилинди. Ўтказилган учрашувларда 1950 нафардан ортиқ киши иштирок этиб, жами 822 та саволга тушунтириш­лар берилди ва сайёр қабулларда 193 нафар тадқиқотчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди.

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди (№42, 28.06.2018 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (28.06.2018 й.). Мазкур қарор ижроси бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент” ва “Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти” мутахассисликларининг киритилиши юзасидан зарур ҳолларда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таҳлилий фаолият ташкил қилиниб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг олий ўқув юртидан кейинги таълим йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш жараёнларида ОАКнинг ўз ваколати доирасида иштирок этиши бўйича вазифалар белгиланди.

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустахкам­лаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича ОАК буйруғи имзоланиб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди (№43, 29.06.2018 й.). Мазкур қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2018 йил 30 августдаги 255/8-сон қарори билан «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази қошида тарих, иқтисодиёт, фалсафа, юридик, педагогика, психология, социология фанлари ва сиёсий фанлар (тегишли фанлар) бўйича бажариладиган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича оила институтига оид диссертациялар мавзуларини мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кенгашларига Мувофиқлаштирувчи кенгаш хулосаси асосида тегишли фанлар бўйича бажариладиган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича оила институтига оид диссертациялар мавзуларини тасдиқлаш тавсия этилди.

ОАК Раёсатининг мазкур қарори билан Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг оила институтига оид тегишли фанлар бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича диссертацияларнинг илмий натижаларига берган ижобий хулосаси илмий натижалар амалиётга жорий этилган деб ҳисобланиши белгиланди.

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомил-лаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича ОАК буйруғи имзоланиб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди (№44, 03.07.2018 й.). Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони мазмун-моҳиятини барча ходимларга кенг тушунтириш ишлари ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан амалга ошириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа молиявий тадбирларни ўз муддатида ва сифатли  бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.  

д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПФ-3837-сон “Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (№47, 06.07.2018 й.). Қарор ижроси юзасидан ОАКда олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар аттестацияси соҳасида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга мутахассислар, фуқаролик жамият соҳасида ўлкан амалий иш тажрибасига эга фуқаролар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташкил топган жамоатчилик кенгаши ташкил этилиб, мазкур масала ОАК Раёсати мажлисида муҳокама қилинди ва тегишли қарор қабул қилинди. ОАК фаолияти ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда мазкур қарор билан тасдиқланган жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги Намунавий низом асосида ОАК қошидаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.  Фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинг қилиш мустақил институти билан биргаликда жамоатчилик кенгаши фаолиятига ахборот-таҳлилий ва методоло­гик ёрдам кўрсатиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таъсир механизмларини жорий этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

е) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ижросини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва “Йўл харитаси” тасдиқланиб (№57, 09.08.2018 й.), жумладан қуйидагилар амалга оширилди:

Концепцияни амалга ошириш “Йўл харитаси”нинг 24-банди ижроси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳа-сини ишлаб чиқишда экспертдан консультациялар олиш ва уларнинг сало-ҳиятидан фойдаланиш бўйича самарали механизмни яратиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Мазкур таклифлар, экспертлар рўйхати ҳамда юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларидатасдиқланганлар тўғрисида маълумот  (2013-VIII.2018 йй.) Адлия вазирлигига киритилди (№01-10/1379; 28.09.2018 й.; 61 варақ).

Концепцияни амалга ошириш “Йўл харитаси”нинг 26-банди (Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг илмий асосланганлигини таъминлашнинг  фан ва амалиётнинг ўзаро таъсирининг оптимал моделини шакллантириш) ижроси юзасидан ОАК раҳбарияти ва тегишли буйруқ билан тасдиқланган ишчи гуруҳи томонидан “Ислоҳотларнинг илмий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда фан ва амалиёт ўзаро таъсирининг оптималлаштириш бўйича услубий кўрсатмалар” лойиҳаси ишлаб чифқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик ва парламент тадқиқотлари институтига тақдим этилди (4.09.2018 й.). Мазкур услубий кўрсатмалар 2018 йилнинг 11 сентябрь куни Олий Мажлиснинг тегишли қўмитасида ижрочи вазирликлар ва идоралар вакиллари ишитрокида муҳокама қилинди.  Бугунги кунда мазкур лойиҳани келиши жараёни амалга оширилмоқда.

ё) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3737-сон «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мурожаати (16.07.2018 й., №88-03-1663) ва ОАК Филология фанлари бўйича эксперт кенгашининг хулосасига (20.08.2018 й., №7) мувофиқ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳузурида 10.00.09 – “Журналистика” (филология фанлари бўйича) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тузилди (№255/2, 30.08.2018 й.).

ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижро учун қабул қилиниб, ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (№52, 25.07.2018 й.). Мазкур қарор ижроси юзасидан ўрнатилган тартибда:

ОАК Раёсатининг 2018 йил 30 августдаги 255/2-сонқарори билан Самарқанд давлат университети ҳузурида 03.00.05-“Ботаника”, 03.00.06-“Зоология”, 03.00.08-“Одам ва ҳайвонлар физиологияси” (биология фанлари бўйича) ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тузилди.

ОАК Раёсатининг 2018 йил 30 августдаги 255/2-сонқарори билан Самарқанд давлат университети ҳузурида 01.02.03-“Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси”, 01.02.04-“Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика ва техника фанлари бўйича), 01.02.05-“Суюқлик ва газ механикаси” (физика-математика фанлари бўйича) ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилди.

з) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан, жумладан қуйидагилар амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”нинг 5-иловаси «Диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар Рўйхати»га ўзгартиришлар киритилди;

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари паспортига қўшимчалар киритилди (№252/6.2, 26.04.2018 й., 04.00.10–“Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш)” ихтисослиги паспортининг янги таҳрири тасдиқланди);

Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмй нашрлар Рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти ахборотномаси” киритилди;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳасида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини илмий жамоатчиликка етказиш режасига мувофиқ жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Бухоро, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар билан учрашувлар ташкил қилинди.

и) Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида 2018 йилнинг I ярим йиллиги, шу жумладан II чорагида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ижроси бўйича ижро интизомининг ҳолати мониторинги натижалари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг Баёнида (17.07.2018 й., 101-сон) ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2018 йилнинг II чораги якунлари бўйича ижро интизоми мониторинги натижалари якунлари тўғрисидаги мажлиси баёнида (18.07.2018 й., №14-06-6) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ (№51, 20.07.2018 й.) имзоланди ва “Йўл харитаси” тасдиқланди (20.07.2018.й). Ижро интизоми бўйича Назорат гуруҳи томонидан ОАК аппарати таркибий бўлинма­ларида ижро интизоми ҳолати танқидий ўрганилди. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг Баёнида (17.07.2018 й., 101-сон) белгиланган топшириқлар ижроси ва ўрганиш натижалари ОАК Тартиб-қоида комиссияси йиғилишида танқидий кўриб чиқилди (27.07.2018 й.). Ўрганиш натижалари ва ОАКда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари ОАК Раёсати мажлисида муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди (№255/7,30.08.2018 й.).

й) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини (“Концепция – 2030”) ишлаб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш баёни топшириқлари (02.08.2018 й.; №01-02/1-2288) ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва “Йўл харитаси” тасдиқланди (№56, 08.08.2018 й.). “Концепция – 2030” доирасида, жумладан:

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси истиқбол-ларини ишлаб чиқиш ва прогноз кўрсаткичлариг объективлигини таъминлаш ҳамда уларнинг мониторингини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи ва ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди;

2030 йилга қадар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясини ривожлантириш концепцияси, 2019-2030-йилларда асосий прогноз параметрларини таъминлаш учун амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар ва жадваллар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига 2018 йил 18 сентябрда 01-01/1318-сон хат билан ҳамда иқтисодиёт вазирлигига 28 сентябрь 01-10/1380-сон хат билан киритилди.

к) 2018 йилнинг I ярим йилида Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вазирликлар, идоралар, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг Баёнида (23.07.2018 й., 103-сон) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди (№53, 27.07.2018 й.). Ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан, жумладан қуйидагилар амалга оширилди:

топшириқ­лар ижроси, жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ижро интизомини мустаҳкам­лаш масала­лари ОАК Тартиб-қоида комиссияси (27.07.2018 й.) ва ОАК Раёсати йиғилишида муҳокама қилинди. ОАК фаолиятида мурожаатларни кўриб чиқишда хато ва камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлашда ходимлар масъулиятни ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари сонининг асоссиз кўпайишига йўл қўймаслик бўйича таҳлилий ишлар ташкил этилди;

ОАКда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида таркибий бўлинмаларда ижро интизомига масъул бўлган масъул ходимлар белгиланди;

белгилан­ган топшириқлар ижроси ҳамда ҳужжатлар билан ишлашда ижро интизомини мустаҳкам­лаш масалалари ОАК Тартиб-қоида комиссияси йиғилиши ва ОАК Раёсати мажлисларида тизимли равишда муҳокама қилиб борилмоқда.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳисобот даврида юқори ташкилотлардан 132 (171 та, 77,1%) та ҳужжат келиб тушиб, белгиланган топшириқ­ларнинг шу даврга белгиланганларининг ижроси тўлиқ таъминланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 329 (322 та, 97,8%) та, жумладан 73 та (41 та, 178%) оғзаки ҳамда 256 (281 та, 91,1%) та ёзма мурожаатлари ҳисобга олинди. Барча мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди.

Юклаб олиш: OAK_hisobot_2018_III_chorak.pdf

Yangiliklarga obuna bo‘lish