Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулова Кимёхон Абдужалиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув самарадорлигини оширишда эҳтиёжларга асосланган малака ошириш механизмларини такомиллаштириш », 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped510. 
Илмий маслаҳатчи: Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган  муассаса номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Ваҳобов Маъруфжон Маликович, педагогика фанлари доктори; Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув самарадорлигини оширишда эҳтиёжларга асосланган малака ошириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув компетенцияси мазмуни мавжуд тенденцияларга асосланган ўсиб борувчи талаблар (интерациялашув, ахборотлар трансформацияси, мактаб таълимидаги стратегик мақсадлар)дан келиб чиққан ҳолда динамик ўзгарувчан эканлиги илмий-педагогик жиҳатдан асосланган;
умумтаълим мактаб директорларининг малака оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизми бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ва малака талаблари асосида компетентликнинг объектив ҳолатини (таянч, касбий-бошқарув, ижтимоий-маданий) аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака ошириш жараёнини ташкил этиш механизми компетентлилик даражасидан келиб чиқувчи касбий ривожлантириш дастурлари орқали ўқитишни ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
даврийликка асосланган малака ошириш тизимини мактаб директорлари учун курслардан кейинги касбий-амалий фаолият натижалари асосида табақалаштирилган-даражали сертификатлаш тартибини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув самарадорлигини оширишда эҳтиёжларга асосланган малака ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув компетенцияси мазмуни давр умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув компетенцияси мазмуни мавжуд тенденцияларга асосланган ўсиб борувчи талаблардан келиб чиққан ҳолда динамик ўзгарувчан эканлигига доир илмий таклифлар асосида Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги 396-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширишда тизим масъул ходимларининг асосий вазифалари бўйича тавсиянома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02-02/4-1125-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш таълим мазмуни мактаб директорларининг тайёргарлиги ва компетентлигига қўйилган талаблар асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб директорларининг малака оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизми бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ҳамда малака талаблари асосида компетентлиликнинг объектив ҳолатини (таянч, касбий-бошқарув, ижтимоий-маданий) аниқлаш орқали такомиллаштиришга доир илмий таклифлар асосида Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги 396-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширишда тизим масъул ходимларининг асосий вазифалари бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02-02/4-1125-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорларининг малака ошириш мазмунини шакллантиришнинг эҳтиёжларга асосланган ҳолда ташкил этилиши  йўлга қўйилган;
умумтаълим мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака ошириш жараёнини ташкил этиш механизми компетентлилик даражасидан келиб чиқувчи касбий ривожлантириш дастурлари орқали ўқитишни ташкил этиш орқали такомиллаштиришга доир илмий таклифлар асосида Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 апрелдаги 110-сон буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимларининг онлайн ва офлайн шаклларда масофадан малака оширишини ташкил этиш бўйича муваққат йўриқнома” ишлаб чиқилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02-02/4-1125-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорларининг малака оширишга бўлган эҳтиёжлари аниқланган ҳолда масофадан онлайн ва офлайн шаклларда ўқитиш йўлга қўйилган;
даврийликка асосланган малака ошириш тизимини мактаб директорлари учун курслардан кейинги касбий-амалий фаолият натижалари асосида табақалаштирилган-даражали сертификатлаш тартибини жорий этишга доир таклифларидан “Халқ таълими тизими раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш курслари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари малакасини ошириш курслари тингловчиларининг якуний аттестациясини ўтказиш тартиби”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02-02/4-1125-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш курси сертификатларини мактаб директорларининг курсдан кейинги “Йўл харитаси” ижроси (6 ойлик фаолияти) натижалари асосида бериш амалиёти жорий этилган;
тадқиқот натижаларидан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 74-cон буйруғига асосан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлашда, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликдаги 2019 йил 10 декабрдаги № 01/11-01/01-2556 (РТМ) ва №591 (ЮНИСЕФ) рақами билан рўйхатга олинган “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш” номли лойиҳаси доирасида яратилган Миллий ўқув дастури лойиҳа материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02-02/4-1125-сон маълумотномаси). Натижада, мактаблар учун мўлжалланган Миллий ўқув дастурини замонавий талаблар асосида ишлаб чиқиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish