Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаксымуратов Казбек Раджовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш корхоналарида солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Iqt418.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси,  DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Мирзоҳид Мирсабитович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси маълумотлари асосида қурилиш корхоналарини солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш корхоналарида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни харид қилишда мол етказиб берувчиларга тўланган машина ва механизмларга тегишли қўшилган қиймат солиғи суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиб бориш мақсадга мувофиқлиги асосланган;  
қурилиш корхоналари томонидан ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, норматив муддат белгиланмаган ҳолларда қурилиш бошланганидан 24 ой ичида тугалланмаганда, мол-мулк ва ер солиғининг уч бараварга оширилган ставкаларини қўллаш амалиётини бекор қилиш таклиф қилинган;
қурилиш корхоналарида фойдаланиладиган цемент хом ашёси учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ставкасини ошириш билан бирга солиқ солинадиган базани аниқлаш механизмини такомиллаштириш таклиф этилган;
қурилиш корхоналарида иш ҳақи фондига нисбатан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблашда меъёрий миқдорларни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қурилиш корхоналари солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қурилиш корхоналарида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни харид қилишда мол етказиб берувчиларга тўланган машина ва механизмларга тегишли қўшилган қиймат солиғи суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиб бориш таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини (2018 й.) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 июндаги 14-18796-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган «QALBAQ QURILIS» МЧЖ қурилиш корхонасида 2019 йилда 117 500,0 минг сўм миқдорида маблағлар корхона ихтиёрида қолишига эришилган;
қурилиш корхоналари томонидан ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, норматив муддат белгиланмаган ҳолларда қурилиш бошланганидан 24 ой ичида тугалланмаганда, мол-мулк ва ер солиғининг уч бараварга оширилган ставкаларини қўллаш амалиётини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини (2018 й.) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 июндаги 14-18796-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати «Инжиниринг компания»сининг 2020 йил 5 августдаги 636-01/02-сон маълумотномалари). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш корхоналарида ер ва мол-мулк солиқларининг уч карра оширилган ставкалари қўлланмаслиги ҳисобига 2019 йилда 115 606,2 минг сўм миқдорида маблағлар тежаб қолинишига эришилган;
қурилиш корхоналарида фойдаланиладиган цемент хом ашёси учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ставкасини ошириш билан бирга солиқ солинадиган базани аниқлаш механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 июндаги 14-18796-сон маълумотномаси). Натижада, «KKRASI BETON» хусусий корхонасида цементнинг бир тоннага ҚҚCсиз ўртача нархи ((585+514,3)/2-333,3) 216,4 минг сўмга арзонлашишига эришилган;
қурилиш корхоналарида иш ҳақи фондига нисбатан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблашда меъёрий миқдорларни бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 июндаги 14-18796-сон маълумотномаси). Мазкур тартибнинг амал қилиши натижасида «Уй-жай курылыс» МЧЖ қурилиш корхонасида 2014-2018 йиллар оралиғида 80 501,7 минг сўм миқдордаги молиявий ресурслар асосий фаолиятдан четланишига сабаб бўлганлиги аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish