Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажимов Искандер Пердебаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноати корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt883.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иктисодиёт фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада қурилиш материаллари саноатини барқарор ва самарали ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида соҳада турли мулкчилик шаклларига асосланган ишлаб чиқаришни ривожлантириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
қурилиш материаллари саноатида синергетик натижага эришиш ва соҳани барқарор ривожлантиришнинг самарали бошқаруви юзасидан  ҳудудий инновацион кластерни яратиш таклиф этилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналарини самарали ривожлантиришда паст сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш улушини жадал пасайтириб бориш ва соҳада меҳнат унумдорлигини жадал ошириб бориш зарурати асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини маҳаллий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг сценарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қурилиш материаллари саноати корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада қурилиш материаллари саноатини барқарор ва самарали ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида соҳада турли мулкчилик шаклларига асосланган ишлаб чиқаришни ривожлантириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги борасидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноати соҳасида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 01/712-сон маълумотномаси). Натижада, соҳада фаолият юритувчи минтақадаги қурилиш материаллари саноати корхоналари самарадорлигини 10-12  фоизга оширишга эришилган;
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳудудий инновацион кластер ташкил этиш асосида  соҳанинг институционал асосларини такомиллаштириш борасидаги таклифи келажакда қурилиш материаллари саноати соҳасида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этиш учун қабул қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 01/712-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида соҳа корхоналарининг ўртача йиллик даромади 14 фоизга ошиши прогноз қилинган;
қурилиш материаллари саноати корхоналарини самарали ривожлантиришда паст сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш улушини пасайтириб бориш ва соҳада меҳнат унумдорлигини жадал ошириб бориш зарурати борасидаги таклифи соҳа корхоналари  амалиётига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 01/712-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда жорий этиш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қурилиш материаллари саноати корхоналарининг барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг ижобий томонга ўсиши 20 фоизни ташкил этган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини маҳаллий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг сценарийлари борасидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг саноат ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлимида тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишини прогнозлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 01/712-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида минтақада қурилиш материаллари саноатининг самарадорлигини ошириш ва улар ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлайдиган дастакларни танлаш имконияти яратилиб, минтақада саноат материалларини ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилга бориб 32,1 фоизга ошиши  аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish