Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.

Олий аттестация комиссиясида Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қўйилган янги вазифалар” мавзусида тақдимот ўтказилди. 

Тадбирда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да илғор хорижий амалиёт асосида доцент ва профессор илмий унвонлари ҳамда фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражаларини тасдиқлаш ваколатини ўз йўналиши бўйича нуфузли олийгоҳларга бериш бўйича методик ва илмий-ташкилий ишларни амалга оширишга доир вазифалар муҳокама қилинди.

Мурожаатномада белгилаб берилган давлат бошқаруви идоралари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, бошқарув идораларининг масалаларни ҳал қилишдаги масъулият, жавобгарлигини кучайтириш юзасидан белгиланган вазифалар хусусида сўз борди.

Шу билан бирга, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш, ислоҳотлар самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан фикрлашилди.

Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш каби долзарб вазифалар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Манба: http://uza.uz

Yangiliklarga obuna bo‘lish