Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Рашид Ҳамид ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард инфарктни масофадан ташхислашнинг алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1564.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Зайнидинов Хаким Насридинович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Отабек Қадамбаевич, PhD. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард инфарктга масофадан ташхислаш жараёнининг нейрон тармоғига асосланган алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ADS1298 аналог-рақамли ўзгартиргич қурилмаси ёрдамида электрокардиография аппарат-дастурий таъминоти лойиҳаланган ва смартфон қурилмаси билан маълумот алмашиш алгоритми ишлаб чиқилган;
электрокардиограмма сигналларини ҳисобга олган ҳолда нейрон тармоғига кирувчи 75x224 ўлчамли JPG форматида тасвирни ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
нейрон тармоғи параметрлари ва математик таъминотини ҳисобга олган ҳолда миокард инфарктни ташхислаш ва жойлашувини аниқлашнинг CNN тармоғи архитектураси қурилган;
75x224 ўлчамли тасвир формати, нейрон тармоғи параметрлари ва математик таъминоти ёрдамида миокард инфарктни ташхислаш ва жойлашув ўрнини аниқлашнинг алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган смартфон ЭКГ аппарат-дастурий мажмуаси асосида:
ADS1298 аналог-рақамли ўзгартириш қурилмаси асосида лойиҳаланган электрокардиография аппарат-дастурий воситасини смартфон иловаси билан интеграция қилиниши натижасида ишлаб чиқилган смартфон ЭКГ аппарат-дастурий мажмуаси «57-сон Оилавий поликлиникаси»да жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябр 33-8/7052-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси тиббиёт мараказларидан ташқарида, навбатчи шифокорлар смартфон электрокардиография аппарат-дастурий мажмуасидан фойдаланиши натижасида, электрокардиограмма маълумотларини олиш вақтини 1,8 мартага қисқартириш имконини берган;
электрокардиограмма тасвирини ҳосил қилиш алгоритми ва миокард инфарктни ташхислашнинг нейрон тармоғига асосланган интеллектуал ишлов бериш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита «Тиб келажаги» хусусий клиникасида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябр 33-8/7052 маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси миокард инфарктни аниқлаш имкони 1,7 мартага ва зарурий амалиётни ўз вақтида кўрсатишни 1,5 мартага ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish