Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоахмедова Комола Назруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касалликларида оғиз бўшлиғидаги  клиник-функционал ўзгаришлар ва ортопедик стоматологик ёрдамни оптималлаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1257.
Илмий рахбар: Акбаров Авзал Нигматиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Амхадова Малкан Абдурашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Упсала университети (Швеция).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда оғиз бўшлиғидаги клиник-функционал ўзгаришларни ўрганиш ва ортопедик ёрдам тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касалликларида оғиз бўшлиғи патологиясининг кечиш оғирлиги уремик интоксикация даражаси билан ўзаро боғлиқлиги ва мочевина  даражаси ошиши таъсири натижасида демиелинация хамда микроглобулинли амилоидоз ривожланиши жараёнларини жадаллаштирувчи урогепарин метаболизми ва минераллар алмашинуви бузилиши оқибатида содир бўлиши аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги бочқичи ва гемодиализ терапиясининг давомийлигини ҳисобга олган ҳолда уремик стоматит, гиперестезия, хейлит, петихия ва милклар қонаши клиник намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
фагоцитар тизимдаги ўзига хос ўзгаришлар, лизоцим ва секретор иммуноглобулинлар даражасини текшириш билан прогрессив сурункали буйрак етишмовчилиги учун патогномоник хос бўлган оғиз бўшлиғининг микробиоценози ва маҳаллий иммун тизимидаги оғишларга аниқлик киритилган;
уремик токсинлар таъсири натижасида оксидловчи стресс маҳсулотларининг тўпланиши маҳаллий иммун тизимининг узоқ муддатли фаоллашувига олиб келиши, бу охир-оқибат иммунитет танқислиги шаклланиши ва оғиз бўшлиғи микробиоценозидаги патологик ўзгаришлар шаклланиши билан унинг ҳаддан ташқари сусайиб кетиши исботланган;
сурункали буйрак етишмовчилигида дисбиотик ҳодисаларнинг хусусияти ва оғирлигига таъсир қилувчи оғиз бўшлиғи биотопи учун ўзига хос бўлмаган муҳим бактериологик патоген омиллар аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги фонида, оғиз бўшлиғи касалликларининг ривожланиш хавфи предикторларини аниқлашда, махаллий қон томирларининг морфометрик ҳолати параметрларини, қон таъминоти интенсивлиги ва милклардаги микроциркуляция ҳолатини назорат қилишнинг аҳамияти баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак касаллиги ва оғиз шиллиқ қавати патологияси бўлган беморларга юқори технологик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Сурункали буйрак касаллигининг оғиз бўшлиғи холатига таъсири” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/113-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар диализ олаётган беморларда сурункали буйрак касалликларининг оғиз бўшлиғи ҳолатига таъсири мезонларини аниқлашга имкон берди ва шу билан, ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш сифатини оширишга имкон берган;
“Ортопедик даволанаётган ёндош буйрак патологияси бўлган беморларда кичик қон томирларнинг морфометрик параметрларини ўрганишда ва микроциркуляцияни визуал баҳолашда компютерли капилляроскопияни қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/113-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар буйрак патологияси бўлган ва ортопедик даволанаётган беморларда, айниқса касалликнинг оғир кечишида, инструментал текшириш сифатини оширишга имкон берган;
Сурункали буйрак касаллиги фонида оғиз шиллиқ қавати патологияси бўлган беморларга кўрсатиладиган стоматологик ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда 5-сонли Тошкент шаҳар стоматология поликлиникаси фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/113-сон маълумотномаси). Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда оғиз шиллиқ қавати касалликларини даволаш бўйича таклиф этилган комплекс ёндашувни қўллаш протезга мослашиш вақтини 36 фоизга қисқартиришга, протез стоматит ривожланиш хавфини 49,5 фоизга камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish