Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Шавкат Аҳмадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алишер Навоий насрида комил инсон образи (улуғ шоир маноқиблари асосида)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Fil167.
Илмий маслахатчи: Салоҳий Дилором Исомиддин-қизи филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Имомназаров Муҳаммаджон, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор, Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, доцент.
 Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Мазкур тадқиқотда Алишер Навоийнинг маноқиб жанридаги насрий асарларида комил инсон образи талқинини исломий-ирфоний манбалар асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий насрий асарларидаги комил инсон ҳақидаги қарашларнинг манбалари аниқланиб, маноқиб жанри табиати шоирнинг Абдураҳмон Жомий, Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммадга бағишланган асарлари мисолида асосланган;
Навоий насрида илм ва ижод аҳли, сўфийлар, футувват маслаги вакиллари ҳамда бир қатор ижтимоий табақа вакилларининг баркамол шахс тимсоли сифатида бадиий талқин қилинганлиги илмий асослаб берилган;
Навоийнинг Ҳусайн Бойқаро, темурий шаҳзодаларнинг дарвеш ва орифларга, илм ва ижод аҳлига муносабатини ёритишга бағишланган талқинлари замирида ирфоний тафаккур билан жамиятни поклаш ва адолат устуворлигига эришиш ғояси ётганлиги далилланган;
Нақшбандия таълимотининг ғоявий асосларига таянган ҳолда  Алишер Навоий маноқиблари мағзидаги рамзий-истиоравий ифодаларнинг мажозий ва ирфоний  маънолари бадиий матн мисолида очиб берилган;
Буюк мутафаккирнинг насрий услуби, поэтик маҳорати қирралари,  комил инсон образини яратишдаги  кашфиётларининг ахлоқий-фалсафий моҳияти очилиб, замонавий аҳамияти кўрсатилган;
Алишер Навоийнинг дарвеш шахсига муносабати, бундан кўзда тутган мақсади, адиб насридаги дарвеш  сиймосининг ижтимоий-ахлоқий моҳияти, шоир шахсияти, руҳияти, диний эътиқоди, маънавий дунёқараши масалалари унинг маноқиблари асосида янги давримиз миллий ғояси тамойиллари ва тавсиялари нуқтаи назаридан ёритилган.
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. 
Алишер Навоий насрида комил инсон образи бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида::
истиқлол даври ўзбек адабиётининг ғоявий-бадиий, шаклий-услубий хусусиятларини Алишер Навоий поэтик кашфиётларига қиёсан тадқиқ қилишда Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида  Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил, 4  февралдаги 89-03-452-сон маълумотномаси). Натижада истиқлол даври ўзбек адабиёти поэтик тараққиётида мумтоз адабиёт анъаналарининг бадиий синтези муҳим аҳамият касб этганини асослашга эришилган; 
рамзий-истиоравий ифодаларнинг комил инсон талқинидаги ўрни, мажозий ва ирфоний маъноларига оид бадиий матнлар таҳлили бўйича олинган натижалардан Ф-1-135 рақамли «Алишер Навоий асарлари конкордансининг илмий-услубий тадқиқи» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил, 4 февралдаги 89-03-452-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий насри ва шеъриятининг лисоний хусусиятлари, улуғ шоир асарлари тилига боғлиқ бўлган лексик ва семантик қатламлар таркибини аниқлаш, мумтоз матнга хос бўлган рамзий бирликларни таҳлил этиш каби қатор муҳим масалалар ўз исботини топган;
илоҳий қудратга юксак эътиқод Алишер Навоий фикр-қарашларининг мукаммалигини таъминлаганлиги, етук инсон шахсига хос ақл-ирода, сабот ва чидам, шижоат ва жасорат фазилатларининг бадиий инкишофи учун кенг йўл очганлиги ҳақидаги натижалардан Ф1ХТ-0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил, 4 февралдаги 89-03-452-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши бадиий ижодда типология, оғзаки ижод билан ёзма адабиётнинг ўзаро таъсири, шаклланиши, такомили, хусусиятлари ва қонуниятларини илмий баҳолаш имконини берган; 
Алишер Навоий қаламига мансуб “Хамсатул-мутаҳаййирин”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” маноқибларининг ғоявий-бадиий таҳлилига оид  илмий-назарий қарашлардан ИТД-1-098 рақамли «Ёшлар маънавиятини шакллантиришда Алишер Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил, 4 февралдаги 89-03-452-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар асосида Алишер Навоий адабий мероси ёш авлод тарбияси ва такомилида муҳим манба эканлиги хусусидаги илмий-назарий қарашларни бойитишга эришилган;
Алишер Навоийнинг насрий асарлари, маноқиблари таҳлилларидан А1-152 рақамли «Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил, 4 февралдаги 89-03-452-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар Алишер Навоий шахси, ҳаёт йўли, насрий услуби хусусидаги фикрларни тўлдириш ва янада аниқлаштириш учун асос бўлган. Натижада мазкур қўлланма илмий далиллар билан бойитилган;     
тадқиқотдаги Алишер Навоийнинг Абдураҳмон Жомий ҳақидаги “Хамсатул-мутаҳаййирин” асаридаги таҳлил ва қарашлардан Тожикистон Республикаси ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетининг тожик тили кафедрасида 2016-2019 йилларда бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетининг 2020 йил, 20 январдаги маълумотномаси). Натижада умуминсоний масалалар талқинидаги миллий, диний, маърифий қарашларни умумлаштириш; адабий алоқалар, ўзаро таъсир тарихини махсус ўрганиш, жомийшунослик ва навоийшуносликка оид тадқиқотлар яратиш юзасидан тўғри ва аниқ хулосалар чиқаришга эришилган; 
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг «Хайрли кун», «Тарихий савол» телекўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали давлат  унитар корхонасининг 2020 йил, 16 январдаги 02 14 111-сон маълумотномаси). Натижада мустақил фикрли баркамол авлодни вояга етказишда Навоий насрий асарларининг  беқиёс аҳамияти, темурийлар даврида фаолият  кўрсатган ижтимоий тоифаларнинг ахлоқ-одоби, вазифалари, ҳуқуқ ва бурчлари хусусидаги фикр-қарашлар янада кенгроқ оммалашишига йўл очган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish