Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламкулов Алимназар Худжамуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджетлараро мутаносибликни таъминлашда солиқлар тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2016.2.I688.
Илмий маслаҳатчи: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджетлараро мутаносибликни таъминлашда солиқлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг турли даражадаги бюджетлар ўртасидаги улушли тартибда бюджет билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, табақалаштирилган ҳолда тақсимлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини оширишни солиқлар тизими орқали рағбатлантириш мақсадида юридик шахсларнинг (республика аҳамиятидаги йирик саноат корхоналаридан ташқари) фойда солиғини қуйи бюджетларга бириктириб бериш таклиф қилинган;
қўшилган қиймат солиғи тушумларини республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида мақсадли тақсимлаш амалиётини бюджетлараро мутаносибликни таъминлаш даражасидан келиб чиқиб, товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадини инобатга олиш босқичлари асосланган;
бюджетлараро мутаносибликни таъминлашда маҳаллий бюджетларнинг режадан ортиқча солиқли даромадларининг ҳудудларда янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган таъсирчан механизмини қўллаш асосланган;
акциз солиғининг бюджетга тўланадиган қисмини аниқлашда сотиб олинган товар (хом ашё)га тегишли акциз солиғини ҳисобга олиш тартибини бекор қилиш орқали маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини ошириш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бюджетлараро мутаносибликни таъминлашда солиқлар тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ, турли даражадаги бюджетлар ўртасида улушли тақсимлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 февралдаги 04/20-01-32/32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2019 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича маҳаллий бюджетларга тушумлар ўтган йилга нисбатан 1,9 баробарга ўсиб, 4 709,1 млрд. сўм қўшимча маблағ тушишига эришилган;
юридик шахсларнинг (республика аҳамиятидаги йирик саноат корхоналаридан ташқари) фойда солиғини маҳаллий бюджетларга бириктириб бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 февралдаги 04/20-01-32/32-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2019 йилда, ижро маълумотларига кўра, мазкур солиқ туридан маҳаллий бюджетларга тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ўсиб, 332,6 млрд. сўм қўшимча даромадга эришилган;
қўшилган қиймат солиғи тушумларини республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида мақсадли тақсимлаш амалиётини товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадини инобатга олиш босқичлари юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 февралдаги 04/20-01-32/32-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2019 йилда, ижро маълумотларига кўра, ушбу солиқ туридан маҳаллий бюджетларга тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 баробарга ўсиб, 3 578,8 млрд. сўм қўшимча даромад тушишига эришилган;
маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромадлари режа  топшириғининг ортиғи билан бажарилиши натижасида содир бўлган қўшимча даромадларни ҳудудларда янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига йўналтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сонли «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 февралдаги 04/20-01-32/32-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ҳудудий жамғармаларга 2018 йилда 190,7 млрд. сўм, 2019 йилда эса 33,9 млрд. сўм маблағ йўналтирилган;
акциз солиғининг бюджетга тўланадиган қисмини аниқлашда сотиб олинган товар (хом ашё)га тегишли акциз солиғини ҳисобга олиш тартибини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 17/2-33281-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, акциз солиғи тушумларининг 2018 йилга нисбатан 2019 йилда 613,8 млрд. сўм қўшимча маблағ тушишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish