Sayt test rejimida ishlamoqda

Атабоев Нозимжон Бобожон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили корпусининг функционал хусусиятлари (СОСА мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1PhD/Fil723.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01. 
Расмий оппонентлар: Раҳимов Ғанишер Худойқулович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамроева Шахло Мирджановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корпус лингвистикасининг тарихий ривожланиш эволюцияси, корпус, уни таснифлаш, қўллаш принциплари таҳлили асосида инглиз тили мавжуд корпусларининг функционал хусусиятларини СОСА корпуси мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпус лингвистикаси тарихи, тараққиёт босқичлари, таснифлаш муаммоларининг статистик тадқиқи натижасида намунавийлик, мақсадга йўналтирилганлик ва қамровнинг чегараланганлиги каби корпус яратиш мезонлари мукаммалаштирилган; олти медологик тизимга биноан корпус яратиш ва уни амалда қўллаш механизми илмий-назарий далиллар асосида  исботланган;
турли форматдаги матнлардан автоматик тарзда корпус яратувчи  АнтКонк программаси ёрдамида амалга оширилган экспериментал корпус таҳлили асосида яратилган соҳавий частотали-изоҳли терминологик луғат орқали корпус лингвистикасининг терминологик аппарати бойитилган;
корпусларнинг репрезентативлик хусусиятига кўра корпуслараро (Британия Миллий корпуси – BNC ва Замонавий Америка инглиз тили корпуси COCA корпуслари мисолида) метафоралар, коллокация (семантик бирикма)лар ва фразеологик бирикмаларнинг статистик таҳлили ёрдамида лингвокультурологик бирликларни қиёслаш  имконияти исботланган;
илк бор луғат корпуси сифатида ўрганилган COCA корпуси лексик бирликларнинг фонетик, орфографик, грамматик ва лексик-семантик хусусиятларини лексикография соҳаси тақдим этгани ҳамда инглиз тили луғатларини такомиллаштиришдаги аҳамияти далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
жаҳон ва ўзбек тилшунослигида корпус лингвистикаси концепциясининг тараққиёт босқичлари, тажриба мактабларини яратиш, таснифлаш мезонлари ва тамойилларининг илмий-назарий тадқиқи орқали  корпусларга оид умумий талабларнинг шакллантирилишига оид таҳлиллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» номли амалий грант лойиҳаси асосида «2014-2016 йилларда нашр этилган тилшунослик фанларига оид мақолаларнинг қисқача мазмуни» («Ўзбек тили ва адабиёти» ҳамда «Филология масалалари» журналлари асосида») номли аудио маълумотлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2032-сон маълумотномаси). Натижада, корпус яратиш, уларни амалда қўллашнинг тизимли методларини такомиллаштиришга доир муаммолар ўз ечимини топиш имкони яратилган; 
эмпирик таҳлил асосида корпус лингвистикасининг яхлит тизим сифатида тадқиқ этилиши ва АнтКонк программаси ёрдамида амалга оширилган экспериментал корпус таҳлиллари натижасида яратилган соҳавий частотали-изоҳли терминологик луғат орқали корпус лингвистикасининг терминологик тизими такомиллаштирилганига оид илмий хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиати ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш» номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2032-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши соҳага оид терминларнинг изоҳлаш тамойилларини мукаммаллаштирган;  
корпусларнинг репрезентативлик хусусиятига кўра, корпуслараро (BNC ва COCA корпуслари мисолида) метафоралар, коллокация (семантик бирикма)лар ва фразеологик бирикмаларнинг статистик таҳлили ёрдамида лингвокультурологик бирликларни қиёслашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан  ОТ-Ф1-18 – «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» номли фундаментал лойиҳа доирасида амалга татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2032-сон маълумотномаси). Айни натижаларнинг қўлланилиши тил призмаси орқали юзага чиқадиган лингвомаданий концептларни корпус  таҳлил орқали чуқурроқ англаш  имконини берган;
COCA корпуси илк бор луғат корпуси сифатида тадқиқ этилиб, лексикография соҳасига тақдим эта олган барча статистик ва амалий натижалар асосида инглиз тили луғатларини такомиллаштириш хусусиятлари аниқланганлиги асосида такомиллаштирилган илмий хулосалар Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган Помпеу Фабра университети «Таржима ва тилшунослик» кафедраси профессор – ўқитувчи-лари ҳамда GEDIT (Grup d’Estudis del discurs I de la Traduccio’) тадқиқот гуруҳи вакиллари иштирокида ўтказилган илмий семинарда муҳокамадан ўтди ва Университетнинг магистр талабалари диссертацияларида қўлланди (Помпеу Фабра университети «Таржима ва коммуникация» факультетининг 2020 йил 24 январдаги маълумотномаси). Натижада, қўлланилган методдан магистрлик ва докторлик диссертацияларини ёзишда фойдаланиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish