Sayt test rejimida ishlamoqda

Жоллыбекова Индира Бахытовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида хорижий ҳамкорликнинг ўрни (1991-2018 йй.)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD.Tar422.
Илмий раҳбари: Ғуломов Хондамир Ғофурович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05. 
Расмий оппонент: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент; Жумашев Асқар Мамбетович,  тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг халқаро иқтисодий-ижтимоий ривожланишида ҳорижий ҳамкорлик тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасининг мустақил субъект сифатида ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилиши аввало ички иқтисодий-ижтимоий ҳаётни ривожлантиришга асос бўлиши баробарида  хорижлик ҳамкорлар билан иқтисодий алоқаларни мустақил олиб бориш имкониятига эга бўлганлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳияти ўсишида мавжуд моддий ресурс ва қазилма бойликларни қайта ишлаш учун хорижий компания ҳамда молия муассасаларининг жалб қилиниши, хориждан тўғридан-тўғри инвестицияларнинг кўпайиши ҳудуднинг экспорт салоҳиятининг ортишига хизмат қилиб, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳолининг моддий таъминотини яхшиланишига имкон яратганлиги очиб берилган;
атроф-муҳитни асраш ва Оролни қутқариш бўйича ҳукумат ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан қатор тадбирлар амалга оширганлигига қарамасдан, 2017 йилгача мазкур ҳаракатлар ўз амалий натижасига эга бўлмай, юзага келган ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал этишда мамлакат миқёсида фаол конструктив дастурлар ишлаб чиқишига сабаб бўлганлиги кўрсатиб берилган;
сўнгги йилларда амалга оширилган Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда илмий-тадқиқот ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш, экотизимни яхшилашга доир илғор тажрибалар ҳамда инновацияларнинг жорий этиш, саҳрони дарахтзорга айлантириш, чорвачиликни ривожлантириш, туристик салоҳиятни кўтариш борасида хорижий ва маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигининг йўлга қўйилиши ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг халқаро иқтисодий ва маданий алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига оид ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан:
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришган дастлабки даврларида Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи сиёсатини ишлаб чиқиш ва халқаро муносабатларда ўз ўрнини топиши жараёни, кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиши каби жиҳатларини илмий ва тарихий фактлар асосида ёритиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “ФА-ИЗГОО2 “Қарақалпақстан тарийхы (1991-2015-жыллар)” китабын таярлаў ҳәм баспадан шығарыў” инновацион лойиҳасининг ижтимоий-сиёсий йўналиши бўйича маълумотларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 25 майдаги 17.01/41-сон маълумотномаси). Бу ўз навбатида “Қорақалпоғистон тарихи” ва “Халқаро мунасобатлар ва дипломатия тарихи” номли ўқув курсларининг ўқитилиши учун хизмат қилмоқда;
ташқи сиёсатнинг ўхшаш ва яқин жиҳатлари ҳамда барқарорликни таъминлашдаги амалий ҳаракатлари, Оролбўйи минтақаси экологик муаммоларини бартараф этишнинг истиқболли масалалари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг “Қорақалпоғистоннинг археологик ва меъморий обидалари”, “Қорақалпоғистоннинг маданияти ва урф-одатлари” ва “Қорақалпоғистонга хуш келибсиз. Орол денгизи” мавзуларидаги кўргазмали материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 26 майдаги 01/532-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар Қорақалпоғистон Республикасининг халқаро иқтисодий ва маданий соҳаларидаги ҳамкорлигининг ривожланиш жараёнини ва ҳамкорлик алоқалари тарихини ўрганиш, ҳамкорлик масалалари бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини берган;
атроф-муҳитни асраш ва Оролни қутқариш бўйича ҳукумат ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирлар, юзага келган ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал этиш борасидаги конструктив дастурларга оид маълумотлардан И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ Давлат Санъат музейида Қорақалпоғистон Республикасининг халқаро маданий алоқалари, тарихи ва маданияти бўйича кўргазма ташкил этишда, экскурс дарсларини ўтишда ва илмий-назарий анжуманларни ташкил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 2-04/1436-сон маълумотномаси). Улар Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва маданий соҳаларидаги ҳамкорлигининг ривожланиш жараёнини илмий далиллар асосида кўрсатиб беришга хизмат қилган;
сўнгги йилларда амалга оширилган Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда илмий-тадқиқот ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш, экотизимни яхшилаш ҳамда инновацияларни жорий этиш,  ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятни кўтариш борасида хорижий ва маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигининг йўлга қўйилишига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Қорақалпоғистон” телеканали орқали намойиш этилган “Кун мавзуси” кўрсатувини тайёрлашда, «Қорақалпоғистон» радиоканалининг “Истиқлол истиқболлари” эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 29 майдаги 01-02/108-сон маълумотнома). Бу эса Оролбўйи минтақаси экологик муаммоларини бартараф этишнинг истиқболли масалаларини таҳлил қилиш, ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish