Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамидов Абдумалик Кироновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мурод Муҳаммад Дўст асарлари лингвопоэтикаси», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil949.
Илмий раҳбар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Менглиев Бахтиёр Ражапович, филология фанлари доктори; Қодиров Зиёидин Мамадалиевич, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мурод Муҳаммад Дўстнинг тилдан фойдаланиш маҳоратини таҳлил қилиш ва ёзувчи ижодининг лингвопоэтик ўзига хослигини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг матний тузилиши, унинг ифода услуби жиҳатдан мукаммаллиги ёзувчининг ғоявий-бадиий ниятини, тилдан фойдаланиш маҳоратини намоён қилувчи усул эканлиги далилланган;
ёзувчининг сўз танлаши ва уни нутқда ўз ўрнида қўллаш маҳорати, оғзаки нутқ воситалари, кенг истеъмол сўзлар ва синонимлардан фойдаланганлиги очиб берилган;
бадиий матнда идиомаларнинг бадиийлик ва эмоционалликни вужудга келтириши асосида таъсирчанликни таъминлаши, халқ мақолларининг қўлланилиши орқали халқнинг ахлоқий, маънавий-маърифий қарашларининг ифодаланиши асослаб берилган;
ижодкор асарларининг тил жиҳатдан соддалиги, унда халқона ифода усулининг мавжудлиги ва умумхалқ тилидаги мақол, матал ва ҳикматли сўзлардан унумли  фойдаланилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг лингвистик хусусиятларини лингвопоэтик жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
ёзувчининг сўз танлаши ва уни нутқда ўз ўрнида қўллаш маҳорати, оғзаки нутқ воситалари, кенг истеъмол сўзлар ва синонимлардан фойдаланганлигига оид илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 26 февралдаги 45/1-сон маълумотномаси). Натижада лексик сўз ясалишига оид илмий хулосалар мукаммаллашди;
ижодкор асарларининг тил жиҳатдан соддалиги, унда халқона ифода усулининг мавжудлиги ва умумхалқ тилидаги мақол, матал ва ҳикматли сўзлардан унумли  фойдаланилганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-А1-Г007 ”Ҳозирги қорақалпоқ тилида нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” (2012-2014 йилларда бажарилган) мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот фундаментал лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 26 февраль 44/1- сон маълумотномаси). Натижада нақл-мақоллар миллатнинг маънавий дунёқарашини очиб берувчи лингвистик восита эканлиги илмий жиҳатдан бойитиш имкони яратилган;
бадиий матнда идиомаларнинг бадиийлик ва эмоционалликни вужудга келтириши асосида таъсирчанликни таъминлаши, халқ мақолларининг қўлланилиши орқали халқнинг ахлоқий, маънавий-маърифий қарашларининг ифодаланишига оид илмий хулосаларидан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг адабий-бадиий, маънавий-маърифий телекўрсатуви ҳамда “Янги аср” радиосининг “Адабиёт гулшани” эшиттириши сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 июнь 01-01-134-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish