Sayt test rejimida ishlamoqda

Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”,-деб ёзган эди.

Бугун дунёда олти мингга яқин тил ва шева бўлиб, шундан атиги юзга яқини давлат тили мақомига эга. Улар орасида Она тилимизнинг ҳам борлиги бизларга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди. Зеро, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.

21 октябрь - ўзбек тили байрами куни муносабти билан Олий аттестация комиссиясида “Тил – миллатнинг руҳидир” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Ёрқинжон Одилов иштирок этиб, бугун янгиланаётган Ўзбекистонда Она тилимизнинг нуфузини ошириш, миллатимиз тафаккурининг бебаҳо хазинаси сифатида унинг жаҳондаги ўрнини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди. Шунингдек, тадбирда илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимида ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда кўламини янада кенгайтириш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар, натижалар хусусида ҳам  маълумотлар берилди.

    ОАК Ахборот хизмати

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish