Sayt test rejimida ishlamoqda

Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонларни ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишларини ОАКда attestatsiya@oak.uz электрон манзили орқали, шунингдек, ОАК, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари (ОТМ/ИТМ) ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар билан ёзишмалар info@oak.uz электрон манзили орқали амалга оширилмоқда. Мазкур жараённи ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар сифатини ошириш ва тест режимида тегишли дастурий-техник тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонларни ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишларини http://interaktiv.oak.uz манзили орқали тегишли равишда «Илмий  даражалар  комплекс-таҳлилий  ахборот  тизими», «Илмий  унвонлар  комплекс-таҳлилий  ахборот  тизими» ва «Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълонлар дастурий модули» орқали қабул қилиш 2020 йилнинг 5 августидан бошлаб йўлга қўйилади.
Ҳужжатлар тегишлилигига кўра ОТМ/ИТМ ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар масъул ходимлари (илмий котиблари) томонидан тақдим этилади. Ҳужжатлар душанба-жума кунлари соат 09.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.
Изоҳ: мавжуд ахборот тизимлари бўйича дастурий-техник ва профилак-тика ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2020 йил 3-4 август кунлари ҳужжатлар қабул қилинмайди.
2. ОАК ва ОТМ/ИТМ ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар билан ёзишмалар http://interaktiv.oak.uz манзили орқали «Корпоротив   комплекс-таҳлилий электрон  ҳужжатлар  айланиш  ахборот  тизими» орқали қабул қилиниши 2020 йилнинг 5 августидан бошлаб йўлга қўйилади (жорий йилнинг 5 августига қадар ҳужжатлар амалдаги тартибда қабул қилинади).
Ҳужжатлар тегишлилигига кўра ОТМ/ИТМ ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар масъул ходимлари (илмий котиблари) томонидан тақдим этилади. Ҳужжатлар душанба-шанба кунлари қабул қилинади.
3. Дастурий-техник масалалар бўйича мурожаат учун телефонлар:
91-780-44-66 (Баҳодир Мўминов, ТАТУ); 90-964-62-41 (Ориф Маҳманов).

Yangiliklarga obuna bo‘lish