Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайниддинов Фахриддин Шарофиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.1.PhD/Iqt480.
Илмий раҳбар: Хайриддинов Азамат Ботирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Хайрулла Абдурасулович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш йўлларини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фуқароларнинг шахсий пенсия ҳисобварағидаги маблағларини бошқаришда масофадан туриб хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш асосида жамғариб бориладиган пенсия таъминоти хизматларини такомиллаштириш асосланган;  
пенсия тизими даромадларини инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш мақсадида жамғарма маблағларини банкларга юқори фоизларда кредит ресурси сифатида йўналтириш таклиф этилган;
жисмоний шахслар учун пенсия лойиҳаларини (“Саёҳат”, “Келажакка ишонч” ва ҳ.к.) амалий фаолиятга тадбиқ этиш асосида тизим даромадларини ижтимоий таъминотга самарали сарфлаш асосланган;
корпоратив пенсия таъминотини шакллантириш, пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш ҳамда ташкилот томонидан ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда юридик шахслар учун “Бизнинг фахримиз” лойиҳасини жорий этиш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида фуқароларнинг шахсий пенсия ҳисобварағидаги маблағларини бошқаришнинг масофадан туриб хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш таклифи АТ “Халқ банки”нинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки”нинг  2020 йил 7 февралдаги №11/1-01-09-70-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимида хизмат кўрсатиш харажатларининг камайишига ҳамда иқтисод қилинган маблағларни инвестицияга йўналтириш имкониятини оширишга эришилган. Бунинг натижасида, 2020 йилда тизим хизмат кўрсатиш харажатлари ўтган йилга нисбатан 35,3 фоизга камайиши таъминланган;
жамғариб бориладиган пенсия тизими таъминоти даромадларини инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш мақсадида жамғарма маблағларини банкларга кредит ресурси сифатида йўналтириш таклифи АТ “Халқ банки”нинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими  амалиётида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки”нинг  2020 йил 7 февралдаги №11/1-01-09-70-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнингжамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига жорий этилиши, тизим бўш маблағларини банк филиалларига жойлаштирилиши натижасида тизим даромадлилиги ошиб, маблағларини  жойлаштиришнинг ўртача фоиз ставкаси 2018 йилда 11,2 фоиз бўлган бўлса,  2019 йилда 15,0 фоизгача кўтарилиб, 179,5 млрд. сўм даромад олиб келган; 
пенсия таъминоти тизимида жисмоний шахслар учун ишлаб чиқилган пенсия лойиҳаларини амалга ошириш таклифи АТ “Халқ банки”нинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти амалиётида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки”нинг  2020 йил 7 февралдаги №11/1-01-09-70-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фуқаролар томонидан жамғармага ихтиёрий равишда маблағлар жалб қилиниши 2019 йилдаги 1,1 млрд.сўмдан, 2020 йилда 85,3 млрд. сўмга ошиши имконияти яратилган.;
пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш ҳамда ташкилот томонидан ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда юридик шахслар учун “Бизнинг фахримиз” лойиҳаси таклифи АТ “Халқ банки”нинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини ижтимоий таъминот ва  инвестицион фаолиятни амалга ошириш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки”нинг  2020 йил 7 февралдаги №11/1-01-09-70-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалда қўлланилиши натижасида, мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар учун ишчи ва ходимларининг шахсий пенсия фондини шакллантириш, ушбу фонд маблағларидан вақтинчалик инвестицион мақсадларда фойдаланиш ҳамда ишчи ва ходимларнинг давлат пенсиясига қўшимча равишда шахсий пенсия жамғармаларини шакллантириб боришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish