Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Шерали Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда фонд бозорини ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt980.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фонд бозорини ривожлантиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фонд бозорига аҳолининг кенг қатламини фаол жалб этиш, давлат АЖларининг акциялар пакетларини «Битта акция – битта лот» тамойили асосида сотиш тартибини жорий қилиш таклиф этилган;
АЖлари ўртасида тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида, давлат улуши бор корхоналар соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини давлат бюджетига ўтказишни амалиётга жорий қилиш таклиф этилган;
давлат ва хўжалик бирлашмалари улуши мавжуд бўлган АЖлари акциялар пакетларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф (IPO ва SPO) орқали сотиш асосида фонд бозорининг миллий иқтисодиётдаги мавқеини ҳамда инвестицияларни жалб этишдаги ролини ошириш, биржа савдоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш имкониятлари асосланган;
стратегик аҳамиятга эга йирик компанияларнинг акциядорлик капитали тузилмасида давлат улушини босқичма-босқич қисқартириш натижасида йирик инвестициялар талаб қиладиган тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва бюджет даромадларини ошириш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда фонд  бозорини ривожлантиришга доир олинган илмий натижалар асосида: 
фонд бозорига аҳолининг кенг қатламини фаол жалб этиш, давлат АЖларининг акциялар пакетларини «Битта акция – битта лот» тамойили асосида сотиш тартибини жорий қилиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/04-02-01-32/3844-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, аҳоли ва инвесторларни жалб этишни чекловчи акцияларни йирик миқдорда савдога чиқариш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
АЖлари ўртасида тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида, давлат улуши бор корхоналар соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини давлат бюджетига ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/04-02-01-32/3844-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида бир томондан хусусий сектордаги АЖлари билан давлат корхоналари ўртасида ўзаро тенг рақобат муҳитини шакллантириш, иккинчи томондан эса давлат бюджетига қўшимча маблағ тушириш имконияти яратилган;
давлат ва хўжалик бирлашмалари улуши мавжуд бўлган АЖлари акциялар пакетларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф (IPO ва SPO) асосида сотиш ва жойлаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/04-02-01-32/3844-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фонд бозорининг миллий иқтисодиётдаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда инвестицияларни жалб этишдаги ролини ошириш, биржа савдоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш имконияти яратилган;
стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик компанияларнинг АЖ капитали тузилмасида давлат улушини босқичма-босқич қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2021-2022 йилларга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсати йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/04-02-01-32/3844-сон маълумотномаси). Натижада, йирик инвестициялар талаб қиладиган тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва бюджет даромадларини ошириш бўйича стратегиялар ишлаб чиқилиши учун асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish