Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзахмедова Муниса Хакимджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Табиий толали (пахта, ипак) матоларини бўяш ва якунловчи пардоз беришнинг бирлаштирилган формальдегидсиз технологиясини яратиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/T189.
Илмий маслаҳатчи: Абдукаримова Мавжуда, техника фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Алимова Ҳалима Алимовна, техника фанлари доктори, профессор; Примкулов Махмуд Темирович, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори,катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий (пахта, ипак) толалари асосидаги матоларга камкиришувчанлик ва камғижимланувчанлик хосса беришнинг формальдегидсиз янги технологияларини яратиш, актив бўёвчи моддалар билан бўяш жараёнини камкиришувчанлик пардоз бериш технологияси билан бирлаштириш ва бирлаштирилган технологияни жадаллаштириш имкониятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий толали (ипак, пахта) тўқимачилик матоларини формальдегидсиз махаллий хомашёлар асосида якунловчи пардоз бериш жараёнларининг технологик параметлариишлаб чиқилган ва асосланган;
илк марта ипак матоларини бирлаштирилган актив (фаол) бўёвчи моддалар бўяш ва якунловчи пардоз бериш жараёнларининг жадаллаштирилган технологияси яратилган;
якунловчи пардоз бериш жараёнининг механизми аниқланди. К-4 препарати асосида қисқа давомийликка эга, бўёвчи моддадан самарали фойдаланиш даражаси юқори бўлган бўяш ва якунловчи пардоз беришнингбирлаштирилган технологияси яратилган;
бирлаштирилган бўяш ва якунловчи пардоз беришнинг жадаллаштирилган технологиясининг математик модели яратилган;
пахта ва ипак матоларини бўяш учун бўяш эритмаси таркибига тури интенсификаторларни қўшиш орқали бўёвчи моддадан самарли фойдаланиш имконияти яратилган;
пахта матоларини актив бўёвчи моддалар билан бўяш ва К-4 препарати асосида формальдегидсиз якунловчи пардоз беришнинг бирлаштирилган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий толали матоларгабирлаштирилган бўяш ва якунловчи пардоз бериш технологиясини ишлаб чиқиш натижалари асосида: 
пахта толали матоларни фаол бўёвчи моддалар билан термофиксацион усулда бўяш таркиби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги “Urgench Bahmal” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/18-623-сон маълумотномаси). Натижада бўяш эритмаси таркибига бентонитни киритиш орқали ранг интенсивлиги 44% га ошган;
бирлаштирилган бўяш ва якунловчи пардоз бериш технологияси “Urgench Bahmal” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/18-623-сон маълумотномаси). 5 g/l миқдорида бентонитни киритиш натижасида бўялган матонинг ранг интенсивлиги 36% ни ташкил этган, киришувчанлиги эса 2 марта камайган;
пахта толали матоларни фаол бўёвчи моддалар билан ярим узлукли усулда бўяш таркиби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги “Urgench Bahmal” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/18-623-сон маълумотномаси). Натижада бўяш эритмасидаги бўёвчи моддани миқдори 25% гача камайган; 
пахта толали матоларни интенсификатор бентонит тутувчи фаол бўёвчи моддалар билан бўяш таркиби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги “Cotton Road” қўшма корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/18-623-сон маълумотномаси). Натижада бўяш эритмасидаги бўёвчи модда миқдорини 2% га камайтириш ва юқори ранг интенсивлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish