Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Комилжон Марданкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза қопқоғининг ностабиллигини ташҳислаш ва каминвазив жарроҳлик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib688.
Илмий раҳбар: Каримов  Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Ахтямов Ильдар Фуатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Дурсунов Ахмат Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қозоқ узлуксиз таълим медицина университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза қопқоғининг ностабиллигида замонавий ташхислаш усулларини қўллаш ва жаррохлик даволаш усулини такомиллаштириш орқали анатомо-функционал натижаларни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
медиопателлофеморал боғламни соннинг кенг фасциясидан олинган аутотрансплантант ёрдамида тиклашнинг жаррохлик усули ишлаб чикилган;
тизза қопқоғи медиализацияси, ташқи ретинакулум релизи, медиопателлофеморал боғламини соннинг кенг фасциясидан олинган аутотранплантант ёрдамида тиклашдан иборат бўлган комбинациялашган операциялар диспластик ностабилликни даволашда радикал реконструктив операциялар эканлиги исботланган;
тизза қопқоғи ностабиллигини хирургик даволашда оператив муолажаларни тизза бўғимининг «юқори» ва «қуйи» қаватларда бажариладиган кетма-кетлик асосида бажариш ностабилликни даволашда яхши натижалар бериши исботланган;
тизза қопқоғини медиал томондан ушлаб турувчи боғлам сифатида соннинг кенг фасциясидан олинувчи аутоматериалдан фойдаланиш, фасциянинг ўзаро кесишувчи йўналишдаги толалари ва зич бириктирувчи тўқималаридан иборатлигини хисобга олган холда, фиксациянинг юқори самарадорлигини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза қопқоғининг ноостабилигини даволашни такомиллаштириш мақсадида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Тизза қопқоғининг ностабиллигини ташхислаш ва даволаш» номли услубий кўрсатмалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрелидаги 8н-д/69-сон маълумотномаси). Тизза қопқоғининг ностабиллигини оператив усулда даволашда таклиф қилинган тактикани қўллаш натижасида жаррохлик даволаш сифатини ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган «Тизза қопқоғи чиқишини жаррохлик усулда даволаш» жаррохлик усули учун Интеллектуал мулк агентлигининг  ихтирога патенти олинган (IAP 04835-сон патенти, 2014; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрелидаги 8н-д/69-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усулни қўллаш тизза қопқоғининг ностабиллиги бўлган беморларни даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги рецидив холатининг камайиши ва беморларнинг шифохонада ётиш вақтини қисқаришига имконини берган;
тизза қопқоғининг ностабиллиги мавжуд бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида илмий натижалар олинган бўлиб, соғлиқни сақлаш амалиётида қўлланилган, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасида, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалида, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалида қўлланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрелидаги 8н-д/69-сон маълумотномаси). Олинган натижалар рецидив холатини 2.1%гача камайтириши ва беморларнинг шифохонада ётиш муддатини ўртача 4 ўрин-кунга қисқартиришини таъминлаган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish