Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Феруза Асроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Исломий қадриятларда шахс масъулияти муаммоси», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.1. PhD/Fal91.
Илмий раҳбар: Қаҳҳорова Матлюба Манафовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.30.12. 2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар:Рўзматова Гулноз Мирахроровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба  Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий  аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: исломий қадриятлар воситасида шахснинг жамият олдидаги масъулиятини такомиллаштиришни ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«исломий қадрият», «шахс масъулияти» ҳақидаги тушунчалар ва таърифлар илмий таҳлил этилиб, уларнинг тарихий, ижтимоий-фалсафий, диний илдизлари очиб берилган;
шахс масъулиятини такомиллаштиришда ислом динининг маънавий – ахлоқий (шахс эркинлиги, танлов эркинлиги ва масъулияти, ҳалоллик) қадриятларининг шахс потенциалини яратувчанликка йўналтиришдаги аҳамияти асосланган;
ислом қадриятларида шахс масъулиятини акс эттирувчи исломий қадриятлардан (юксак ахлоқийлик, гуманизм, адолатпарварлик, виждонийлик, маърифатпарварлик, толерантлик) жамиятнинг ижтимоий –сиёсий, маданий-маънавий ҳаётида оқилона фойдаланишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
шахс масъулиятини такомиллаштиришнинг таъсирли воситаларидан исломий қадриятларнинг мазмунини ўзгартириб, ғаразли тарғиботларда қўллашга ҳаракат қилаётган норасмий диний уюшмалар фаолиятининг салбий оқибатлари илмий асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ислом дини қадриятлар тизимида шахс масъулияти муаммосини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«исломий қадрият», «шахс масъулияти» ҳақидаги тушунчалар ва таърифлар илмий таҳлил этилиб, уларнинг тарихий, ижтимоий - фалсафий, диний илдизлари тавсифига оид таклифлардан «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» радиоканали «Оқшомга қадар» дастури ва «Ҳаракатдагилар» ижтимоий лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ёшлар радиоканалининг 2019 йил 30 сентярь 14-01-322-сон маълумотномаси). Натижада ислом қадриятлари тизимида шахс масъулиятини намоён бўлиш шакллари тизимли–функционал таҳлили асосида уни такомиллаштириш ва жамият маънавий ҳаётига татбиқ этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш борасидаги таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишларнинг натижадорлигига эришишда ижобий таъсир кўрсатган;
«шахс масъулияти»ни такомиллаштиришда ислом динининг маънавий-ахлоқий (шахс эркинлиги, танлов эркинлиги ва масъулияти, ҳалоллик)  қадриятларининг шахс потенциалини яратувчанликка йўналтиришдаги аҳамият очиб берилганлигига оид фикр-мулоҳазаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги «Оила» илмий- амалий тадқиқот маркази томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида «Оилапарвар ёшлар юксак масъулият эгаларидир» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги «Оила» Илмий- Амалий Тадқиқот Марказининг 2019 йил 16 октябрдаги № 975-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фикр-мулоҳазалар мамалакатимизда оила ва никоҳ муносабатларини амалга оширишда шахс масъулиятининг ўрни, ёшларни замонавий оилага тайёрлашда, ҳамда улар онгида соғлом турмуш тарзи, оила ва никоҳ масалаларига доир тасаввур ва маънавий, ахлоқий билимлар шаклланишига хизмат қилган;
ислом қадриятларида шахс масъулиятини акс эттирувчи исломий  қадриятлардан (юксак ахлоқийлик, гуманизм, адолатпарварлик, виждонийлик, маърифатпарварлик, толерантлик) жамиятнинг ижтимоий – сиёсий, маданий-маънавий ҳаётида оқилона фойдаланишнинг илмий асослари ишлаб чиқилганлиги ва бунда шахснинг жамият олдидаги масъулиятини оширишда ислом қадриятларидан самарали фойдаланишга оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг «VII.Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари» йўналишининг бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ва «Қалбларга зиё улашиб», «Динлараро бағрикенглик» мавзуларида ўтказилган маънавий- маърифий тадбирларни амалга оширишда  кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 2 октябрдаги 02/09-1315-19-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар «исломий қадрият», «шахс масъулияти» тушунчаларини диний – фалсафий жиҳатларини назарий масалаларини ўрганиш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига ижобий таъсир кўрсатган.
«шахс масъулияти»ни такомиллаштиришнинг таъсирли воситаларидан исломий қадриятларнинг мазмунини ўзгартириб, ғаразли тарғиботларда қўллашга ҳаракат қилаётган норасмий диний уюшмалар фаолиятининг салбий оқибатларини бартараф этишга  оид илмий хулосалардан Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида жамият ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминланишида ислом динининг  ўрнини тизимли таҳлил қилишда фойдаланилган. (Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг 2019 йил 18 сентябрь 02-01/629-сонли маълумотномаси). Олинган натижа шахс масъулияти тушунчасининг фалсафий мазмун-моҳиятини илмий ва исломий қадриятлар нуқтаи назаридан ёритиш; шахс масъулияти ва масъулиятсизлигини аниқлашга хизмат қиладиган баҳолаш мезонларини таҳлил қилишда самарадорликка эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish