Sayt test rejimida ishlamoqda

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижалари мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш имконини берди. «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» дастурий ғоя асосида она Ватанимиз тараққиёти ва жаҳондаги нуфузини янада юксалтиришда таълим ва илм-фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантириш муҳим ўрин тутади. «Ўз  иқтисодиётини мавжуд табиий ресурсларни сарфлаш эвазига эмас, инновацион маҳсулотлар яратиш, ўзлаштириш ва илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали ривожлантириш тараққиётнинг асосий омилига айланмоқда» . Олдимизга қўйилган улкан мақсадларимизга эришишда «Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз» . Бу борада узлуксиз таълим ва илм-фаннинг таркибий қисми бўлган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини изчил ривожлантириш, унинг сифати ва натижадорлигини ошириб бориш алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва кўрсатмалари олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини ривожлантиришнинг методологик асосларини ташкил қилади. Миллий ривожланиш хусусиятимиздан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ривожлантириш комплекс ёндашиш асосида амалга оширилмоқда:

биринчидан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ривожлантириш ижтимоий ларзаларсиз изчиллик билан босқичма-босқич амалга оширилиши;

иккинчидан, масалага комплекс ёндашган ҳолда соҳадаги ислоҳотларни олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар таркибида амалга ошириш;

учинчидан, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг ижтимоий мақомини юксалтириб бориш ҳамда иқтидорли ёшларнинг илмий фаолиятга кенг жалб қилиш бўйича кенг қамровли тадбирлар таркибида амалга ошириш;

тўртинчидан, мақсадли тадбирларни сифат, натижадорлик ва рақобатбардошликни таъминлаш талаблари асосида амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон Фармони билан олий ўқув юртидан кейинги таълим икки поғонали тизимининг жорий қилиниши узлуксиз таълим ва илм-фаннинг таркибий қисми бўлган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини ривожлантириш, унинг сифати ва натижадорлигини оширишда, айниқса иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этди. Агарда олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимида ўрта ҳисобда бир ойда 9 та диссертация ҳимояси ўтказилган бўлса, янги тизим шароитида бу кўрсаткич 112 тани ташкил этди. Олий ўқув юртидан кейинги таълим икки поғонали тизимининг жорий қилиниши (2017-2020 йй.) шароитида бир поғонали тизимга (2013-2017 йй.)  нисбатан, жумладан: DSc, PhD илмий даражаларида тасдиқлашнинг ўсиш суръати 955% ни ташкил этди; DSc илмий даражасида тасдиқлашнинг ўсиш суръати 230% ни ташкил этди; PhD илмий даражаси бўйича ҳимоялар илк бор йўлга қўйилиб, йилдан-йилга ўсиб бориши таъминланмоқда.

Мамлакатимиз имлий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг сифат таркибини такомиллаштиришда олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари, хусусан, таянч докторантура ва докторантура самарадорлиги алоҳида муҳим ўрин тутади. Бу борада кейинги йилларда мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилиш 28-сон баёнининг 35-банди ижроси юзасидан коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, ортиқча ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси онлайн (масофавий) шаклда низом талабларига мувофиқ жорий йил май-июнь ойларида ташкил қилиниб, 285 нафар талабгор илмий даражаларда тасдиқланди (30.06.2020 й.).

Самарали ва натижадор илмий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида таянч докторантура ва докторантурани муддатида тугатиб, илмий даражаларда тасдиқланганлар тўғрисидаги маълумотларни мазкур санадан бошлаб эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.

ОАК Раёсатининг 2020 йил 30 июндаги 285-сон қарори билан таянч докторантура ва докторантурани  муддатида тугатиб, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (PhD) илмий даражларида тасдиқланган қуйидаги 9 нафар ёш олимни самимий қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, илмий фаолиятларида катта муваффақиятлар ва Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларига улкан ютуқлар тилаймиз.

Абдуллаева
Мохира Захиджановна

(тарих фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD))

Абдуллаева
Машхура Икромжоновна

(биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Атабаева
Наргис Батировна

(психология фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD))

 

Рузматова Дилфуза Мирзабаевна
(тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Савриева Дилафруз Доутовна
(техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Абдумаликова
Феруза Бахтияровна

(тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Ражабова Садоқат Юсуфовна
(педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Позилов Маъмуржон Комилжонович
(биология фанлари  доктори (DSc))

Джураев Тулкин
Арзикулович

(биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Якубов Абдулазиз Абдужаббарович
(тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Султанов Санжар Ўразалиевич
(техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

Yangiliklarga obuna bo‘lish